Тошкентда йўқотиб қўйилган 100 млн. сўм эгасига қайтарилди
Хизмат олиб бораётган ППХ ходимларининг олдига бир фуқаро келиб, 100 млн. сўм пулини йўқотиб қўйганини айтиб топишда ёрдам беришини сўрайди
Жорий йилнинг 3 март куни тахминан соат 24.00 ларда Тошкент шаҳар ИИББ Патруль-пост хизмати бригадаси 2-батальон 4-отряд ходимлари, сафдор Бекбосунов Нуржан Маҳаметкулович ва сафдор Назаров Раҳматилла Рихситиллаевичлар Миробод туманида 3 босқич йуналишида хизмат олиб бораётган вақтларида ходимларнинг олдига бир фуқаро келиб, 100 млн. сўм пулини йўқотиб қўйганини айтиб, бу пулларни топишда ёрдам беришларини сўрайди.
Шундан сўнг ходимлар пулни топиш учун хизматга киришадилар ва ўша ҳудудга ўрнатилган камера ёзувини кўздан кечирганларида пулларни аниқ яшаш жойи бўлмаган Логан исмли шахс олганлиги маълум бўлади. Ходимларнинг тезкорлиги натижасида ушбу шахс ушланиб, Миробод тумани ИИБга олиб борилиб, холислар иштирокида текширилганда ёнида 100 миллион сўм пул борлиги аниқланиб, бу пуллар эгаси – Миробод туманида яшовчи фуқаро Каримов Улуғбек Жамолиддиновичга топширилади.
Мавзуга оид
00:09 / 01.10.2024
Аграр университетдаги ёнғин ўчирилди
09:30 / 30.09.2024
Тошкентда ўзини банк ходими деб таништириб, ўзганинг 15 млн сўмини ўзлаштирган шахс ушланди
12:20 / 28.09.2024
“Тезлигим 80 да эди” – 19 ёшли қизни уриб юборган ҳайдовчи қамоққа олинди
22:30 / 27.09.2024