Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексикада ёш боксчилар жамоаси автоҳалокатга учради
Мексика шимолида ёш боксчиларни олиб кетаётган автобус автоҳалокатга учради. Оқибатда 6 киши, жумладан 5 ёш боксчи ва уларнинг мураббийи воқеа жойида ҳалок бўлган.
Шунингдек, 25 киши жароҳат олган. Улар яқин орадаги шаҳарлар шифохоналарига етказилган. Бу ҳақда Televisa нашри хабар берди.
Воқеа 8 март соат 2.20да Бенжамин Хилл муниципал маркази яқинидаги шосседа юз берган.
13 ёшдан 17 ёшгача бўлган боксчиларни олиб кетаётган автобус мусобақалардан кейин Сьюдад-Обрегондан Пуэрто-Пеньяско томон йўналаётган бўлган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари фожиа сабабини тергов қилишни бошлашган. Дастлабки тахминга кўра, ҳайдовчи автобус бошқарувини қўлдан чиқарган. Бунинг натижасида у йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилиб кетган.
Мавзуга оид
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
15:48 / 13.06.2026