Жаҳон | 16:50 / 17.03.2020
5269
1 дақиқада ўқилади

Польшада 15 нафар вазир карантинга жўнатилади

Бош вазир Матеуш Моравецкий йиғилишда қатнашмаганлиги учун карантиндан қутулиб қолди.

Фото: Janek Skarzynski/AFP via Getty Images

Польшада атроф-муҳит ишлари бўйича вазирда коронавирус аниқланганидан сўнг 15 нафар вазир карантинга жўнатиладиган бўлди. Бу ҳақда Европадаги ОАВ хабар бермоқда.

16 март куни вазир Михал Вось ўзида коронавирус инфекцияси аниқлангани, аммо ўзини яхши ҳис қилаётганини билдирганди.

Ҳукуматнинг охирги йиғилиши 10 мартда бўлиб ўтган, унда 24 нафар вазирдан 15 нафари, жумладан, Вось ҳам қатнашганди. Ушбу йиғилишнинг барча иштирокчилари карантинга жўнатиладиган бўлди.

Бош вазир Матеуш Моравецкий йиғилишда қатнашмаганлиги учун карантиндан қутулиб қолди.

Польшада коронавирус юқтириш билан боғлиқ 177та ҳолат қайд этилган, тўрт киши вафот этган. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид