Ўзбекистон | 13:05 / 20.03.2020
30802
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга Хитойдан мутахассислар келади

Президент хитойлик мутахассисларни махсус рейс билан Ўзбекистонга олиб келиб, профилактика тадбирлари бўйича маслаҳат ва кўмак олиб бўйича топшириқ берган

Фото: Hector Retamal/Agence France-Presse — Getty Images

Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекцияси бошлиғи, давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилмоқда. Унда коронавирусга қарши кураш масаласи тўғрисида сўз юритилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонга Хитойдан мутахассислар келади.

«Президентимиз хитойлик мутахассисларни махсус рейс билан Ўзбекистонга олиб келиб, профилактика тадбирлари бўйича маслаҳат ва кўмак олиб бўйича топшириқ берганлар. Бу тез кунда содир бўлиши мумкин. 

Бироқ шуни айтиш керакки, бугунги кунда ҳам ҳар бир қадамда Хитой тажрибаси инобатга олинмоқда», — деди Нурмат Отабеков.

Аввалроқ, бугунги кунга қадар 9 мингдан ортиқ киши карантинга олингани, уларнинг салкам 7 минг нафарига уйига жавоб берилгани хабар қилинганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид