Иқтисодиёт | 10:41 / 27.03.2020
27674
1 дақиқада ўқилади

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари ўзгарди

Илҳом Норқулов Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги биринчи ўринбосари лавозимига тайинланиши сабабли ўз лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнини Ботир Зоҳидов эгаллайди.

Марказий банк Раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Иброҳимович Норқулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимидан озод этилди.

Президент фармони билан унинг ўрнига шу вақтгача Марказий банк Раис ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Ботир Эркинович Зоҳидов МБ раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

Ботир Зоҳидов (ўртада)

Kun.uz манбасига кўра, Илҳом Норқулов Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ўрнида ташкил этилаётган Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги биринчи ўринбосари лавозимига тайинланади.

Илҳом Норқулов 2018 йилнинг апрель ойидан Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган, 2019 йил майида Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.

Илҳом Норқулов

Ботир Зоҳидов эса 2017 йил августидан буён МБ раиси ўринбосари лавозимида ишлаётганди.

Мавзуга оид