14:14 / 27.03.2020
8849

Олмалиқ шаҳри ҳам транспорт воситалари учун ёпилди

Бугун, 27 мартдан бошлаб Олмалиққа кириш-чиқиш йўллари ёпилиб, шаҳарда жамоат транспорти ҳаракати вақтинчалик чекланди.

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, 27 мартдан эътибор шаҳардаги барча турдаги жамоат транспортлари ҳаракати ҳам вақтинчалик чекланган.

«Олмалиқ шаҳрига фақатгина «Олмалиқ-Тошкент» йўналишида кириб-чиқиш учун стационар пост ташкил этилиб, ушбу пост шаҳарга ягона кириб-чиқиш пости ҳисобланланади.

Стационар постда автотранспорт воситаларининг кириб-чиқиш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, корхона, ташкилотларда ишловчи ходимларнинг автотранспорт воситалари мажбурий равишда дезинфекция қилинади», – дейилади хабарда.

Шаҳарга кириш ва чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, ҳуқуқ-тартибот идоралари, шифокор ва ҳамширалар, санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Эслатиб ўтамиз, бугундан бошлаб Ўзбекистонда вилоятлараро транспорт ҳаракати тўхтатилди.

  • Аввалроқ Тошкент, Наманган, Андижон, Гулистон, Қарши, Навоий, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига кириш ва чиқишда чекловлар ўрнатилган, Сурхондарё вилояти транспорт воситалари учун ёпилганди.
  • Коронавирус юқтириб олган беморлар ҳозиргача Тошкент шаҳридан ташқари, Бухоро, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида аниқланган.
Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top