Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эпидемия қоидаларини бузган 274 киши жами 107 млн сўм жаримага тортилган
Маъмурий судлар томонидан жаримага тортилган шахсларнинг 14 нафари аёл ва 2 нафари чет эл фуқаролари.
30 мартга қадар мамлакат маъмурий судлари томонидан жами бўлиб 289 нафар шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси (эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш) билан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги ишлар кўриб чиқилган,
«Шундан 274 нафар шахсга нисбатан жами 107 876 250 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган, 15 нафар шахсга нисбатан иш юритишдан тугатилган. 289 нафар шахснинг 14 нафари аёл, 4 нафари 60 ёшдан ошган шахс, 2 нафари чет давлат фуқароси ва 2 нафари фуқаролиги бўлмаган шахсдир», деб хабар бермоқда Олий суди матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида ижтимоий тармоқларда ваҳимали ва ёлғон маълумот тарқатган шахслар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 205-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар берилганди.
Ҳуқуқшуноснинг фикрига кўра, мазкур фуқароларнинг қилмишлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 205-моддаси билан нотўғри малакаланган.
Мавзуга оид
12:32 / 02.10.2025
Айрим чегара пунктлари карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришга ихтисослаштирилади
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025