Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жастин Трюдо Канада ЖССТга пул ажратишни кўпайтиришини маълум қилди
Канада бош вазири Жастин Трюдо мамлакат Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини молиялаштириш ҳажмини оширишини эълон қилди.
"Биз бу пандемияга қарши курашиш мақсадида ЖССТга тўлайдиган бадалимизни оширамиз. Биз уларга йилига ўн миллионлаб доллар миқдорида маблағ тақдим этамиз. Шу билан бирга, бу ҳеч қачон қайтадан юз бермаслиги учун унинг қандай пайдо бўлганини билишимиз муҳим", - деди у.
Бундан ташқари, Трюдо мамлакат ҳукумати коронавирусга қарши курашаётган хайрия ва нотижорат ташкилотларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун 246 миллион долларлик аҳолини фавқулодда қўллаб-қувватлаш фондини ташкил этаётганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон ЖССТ бюджетига бадаллар тўлашни тўхтатаётганини маълум қилганди.
АҚШ президентининг бу қарори дунёнинг бир қатор сиёсий арбоблари ҳамда оммавий ахборот воситалари томонидан танқид остига олинди.
Мавзуга оид
07:43 / 13.06.2026
Канада ЖЧ тарихидаги илк очкосини қўлга киритди
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
14:14 / 12.06.2026
Канада ҳам болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
22:32 / 09.06.2026