Жамият | 19:30 / 05.05.2020
11730
2 дақиқада ўқилади

Хонадон томида каннабис парваришлаётган шахс қўлга олинди

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда бир жиноят фош этилди.

Фото: Андижон вилояти божхона бошқармаси

Хўжаобод туманида яшовчи фуқаро Ғ.М.нинг яшаш хонадони ва хўжаликлари хизмат ити ёрдамида ва холислар иштирокида кўздан кечирилди. 

 Натижада ушбу уйнинг том қисмида икки дона ёғоч яшикка ва бир дона челакка экилган, агротехник ишлов берилган оч яшил рангли, ўткир ҳидли,  9 туп ҳамда уйининг томорқасида мевали дарахтлар тагига экилган, агротехник ишлов берилган оч яшил рангли, ўткир ҳидли, 13 туп “каннабис” гиёҳванд ўсимлиги борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, ушбу шахс ўз ихтиёри билан уйининг ички қисмидан яна бир дона тувакка экилган, агротехник ишлов берилган оч яшил рангли, ўткир ҳидли, 1 туп “каннабис” ўсимлигини тадбир иштирокчиларига тақдим қилди. 

Тадбир давомида ушбу шахсдан жами 23 туп “каннабис” гиёҳванд ўсимлиги ашёвий далил тариқасида олинди.

 Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид