Ёшлар парламенти аъзолари икки йил муддатга сайланиши кутилмоқда
Ёшлар парламенти аъзолари икки йил муддатга сайланиши, ҳар бир шаҳар ва тумандан бир нафардан вакил парламент аъзоси бўлиши кутилмоқда.

Фото: Олий Мажлис
Бу ҳақда 11 май куни парламент қуйи палатасида ўтказилган Олий Мажлис палаталари ҳузурида Ёшлар парламентини ташкил этиш юзасидан ишчи гуруҳ йиғилишида сўз борди.
Ишчи гуруҳ йиғилишида депутатлар, Ёшлар масалалари бўйича комиссия аъзолари, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ходимлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вакиллари қатнашишди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов Ёшлар парламентининг асосий йўналишлари ҳамда вазифалари нималарда намоён бўлиши хусусида тўхталиб, ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг долзарб муаммоларини ёшлар иштирокида муҳокама қилиш лозимлигини таъкидлади.
Йиғилишда ёшларнинг парламент фаолияти ва қонун ижодкорлигининг барча босқичларидан хабардорлигини ошириш, ушбу жараёнда кечадиган янги ва устувор йўналишларни белгилашда ёшларнинг фаоллигини, уларнинг сиёсий билимларини ошириш ва ватанпарварлик руҳини кучайтириш Ёшлар парламентини ташкил этишдан кўзланган мақсад экани айтиб ўтилди.
Йиғилишда тақдим этилган тақдимотга кўра, Ёшлар парламентининг аъзолари халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари томонидан ҳар бир шаҳар ва туманлардан бир нафардан икки йил муддатга сайланиши, ўз логотипи, аъзоларининг кўкрак нишонлари ҳамда белгиланган шаклдаги гувоҳномаларига эга бўлиши маълум қилинди.
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева 2019 йилнинг ноябрида 2020 йилда Ўзбекистонда ёшлар парламенти тузилиши мумкинлигини маълум қилган эди.
“Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида 2020 йил 1 июнга қадар Олий Мажлис палаталари кенгашларининг қўшма қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиши ва унда Ёшлар парламентини ташкил этиш ва унинг таркибини шакллантириш тартибини белгиланиши айтилганди.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 00:21
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58 / 07.06.2025
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08 / 07.06.2025
-
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди
Жаҳон | 21:48 / 07.06.2025
Мавзуга оид

10:04 / 12.05.2025
“Моно-марказларда ўқитилган 74 минг киши иш билан таъминланмаган” – депутат

15:35 / 11.05.2025
Парламентда кўпчилик блоки тузилди. Энди мухолифат ҳам пайдо бўладими?

08:56 / 25.04.2025
Ўзбекистонни қизамиқдан холи ҳудуд мақомини тиклаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди

19:36 / 22.02.2025