Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дмитрий Песков ўз ҳолати ҳақида маълумот берди
Фото: Известия
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковга икки томонлама пневмония ташхиси қўйилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Песковнинг ўзи «Коммерсант»га берган интервьюсида айтган. Песковнинг айтишича, унда деярли ҳар куни ўтказилган тестлардан бирида коронавирус аниқланган.
«Тестдан кейинги биринчи кунда ҳеч қандай аломат бўлмади. Кейин эса 37 даражадан баландроқ иситма бошланди. Ҳозир бир томонлама пневмонияни уйда ҳам даволашмоқда, аммо у икки томонлама бўлса, танловга имконият йўқ. Бир нарсага амин бўлдимки, вирус ўпкани танангиз каби кўп емирмайди», деган Кремль матбуот котиби.
Песков бошланишига бир-икки кун уйида ётган, лекин кейинчалик аломатлар жиддийлашгач, касалхонага ётишга мажбур бўлган. Песковнинг рафиқаси машҳур фигурали учиш устаси Татьяна Навкада ҳам вирус аниқланган. Кремль матбуот котиби мамлакат президенти Владимир Путин билан бир ойдан ошиқроқ вақт давомида кўришмаганини айтган.
Маълумот учун, Дмитрий Песковда коронавирус аниқлангани 12 май куни маълум бўлди. Кремлдаги вирусга чалинганлар ҳақида хабар бериб турган Песков ўзининг вирус юқтиргани ҳақида ҳам ўзи хабар берди. Олдинроқ Россия бош вазири Михаил Мишустинда, шунингдек, маданият вазири Ольга Любимова ва таълим вазири Валерий Фальковда ҳам коронавирус аниқланганди.
Мавзуга оид
11:12 / 31.10.2025
Кремл АҚШга ядровий қурол синовларини қайта бошлаш билан таҳдид қилди
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
08:50 / 06.08.2025