Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польшада август ойига бориб президентсиз қолиш эҳтимолидан хавотирланишмоқда
Польшада 10 майда навбатдаги президент сайлови бўлиб ўтиши керак эди. Аммо пандемия ва ҳукмрон коалиция ичидаги ҳамда мухолифат билан сиёсий келишмовчиликлар бўлганлиги сабабли сайлов ташкил этилмади.
Польшада ҳокимиятнинг ўтиш тамойилига риоя қилиниши учун навбатдаги президент сайлови кечи билан 28 июнда ўтказилиши лозим, деди ҳукумат раҳбари девони бошлиғи Михал Дворчик.
Унинг сўзларига кўра, 6 августдан кейин Польшада президент бўлиши учун сайлов ўтказилишининг охирги муддати 28 июндир.
"Сайловнинг кечроқ ўтказилиши, агарда биринчи тур ҳақида гапирадиган бўлсак, 6 августдан кейин Польшада сайланган президент бўлмаслигига олиб келади", - деди у.
Польшада 10 майда навбатдаги президент сайлови бўлиб ўтиши керак эди. Аммо пандемия ва ҳукмрон коалиция ичидаги ҳамда мухолифат билан сиёсий келишмовчиликлар бўлганлиги сабабли сайлов ташкил этилмади.
Эндиликда Сейм спикери 24 майгача янги сайлов муддатини белгилаши лозим. Сайлов эълон қилинган кундан бошлаб 60 кун ичида исталган якшанба куни ўтказилиши мумкин. Сайлов июнь ёки июлда бўлиб ўтиши мўлжалланмоқда.
6 июнда амалдаги президент Анжей Дуданинг ваколат муддати ниҳоясига етади. Агарда биринчи турда номзодларнинг ҳеч бири 50 фоиздан ортиқ овоз йиға олмаса, икки ҳафтадан кейин энг кўп овоз тўплаган икки номзод иштирокида иккинчи тур бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
08:30 / 22.05.2026
АҚШ Польшага яна 5 минг ҳарбий жўнатади — Трамп
09:03 / 11.05.2026
Орбан ҳимоя қилган собиқ вазир АҚШга қочиб кетди
10:10 / 21.04.2026
Франция ва Польша ҳарбий алоқа учун сунъий йўлдош яратади
18:38 / 17.02.2026