Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кириш имтиҳонлари телевидение орқали ҳам трансляция қилинади
Бу йил кириш имтиҳонлари нафақат интернет орқали, балки «Ўзбекистон» телеканали орқали ҳам тўғридан тўғри узатиб турилади. Бу ҳақда 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш юзасидан долзарб вазифаларга бағишланган оффлайн брифингда маълум қилинди.
Давлат тест маркази раҳбари Мажид Каримовнинг маълум қилишича, бу йил имтиҳонлардан олдин жавоб варақасини тўлдириш бўйича махсус ролик намойиш этилади.
Шунингдек, кириш имтиҳонлари олдинги йиллардаги каби нафақат интернет орқали, балки «Ўзбекистон» телеканали орқали ҳам тўғридан тўғри узатиб турилади ва ҳаммада кузатиш имконияти бўлади.
Абитуриентлар тўпланган баллини бир кундан кейин, талабаликка тавсия этилган-этилмаганликлари (имтиҳон натижалари) бўйича маълумотларни эса охирги имтиҳон ўтганидан сўнг узоғи билан бир ҳафта ичида олишлари мумкин бўлади.
Анжуманда ОТМларга қабул жараёни 15 июндан бошланиши, 2020-2021 ўқув йили учун истисно тариқасида қабул тест синовлари мажбурий фанларсиз, 2та мутахассислик фанларидан ўтказилиши маълум қилинган.
Мавзуга оид
17:34 / 21.07.2025
Тест тугаганидан кейин ОТМ ва таълим йўналишини танлаш тартиби қандай?
15:10 / 07.12.2023
Аввал тест ишлаб, кейин қаерда ўқиш танланади – 2024 йилдан абитуриентлар қабули ўзгаради
15:07 / 03.11.2023
Умумтаълим фанларидан ўқишга тавсия этилган дарсликлар рўйхати эълон қилинди
13:15 / 26.09.2023