15:20 / 04.06.2020
19945

«Яшил» ҳудудларда масжидлар фақат 8 июндан очилиши мумкин

Республика махсус комиссияси Ўзбекистоннинг «яшил» тоифадаги ҳудудларида 5 июнь кунидан масжидларда намоз ўқишга рухсат берилиши ҳақидаги хабар юзасидан изоҳ берди.

Маълум қилинишича, диний ташкилотлар фаолияти 8 июндан фақатгина «яшил» ҳудудларда тикланади. 5-8 июнь кунлари эса санитария тайёргарлиги кўрилади. 

Масжидларда санитария-эпидемиология меъёрларига қатъий риоя қилган ҳолда (ҳимоя ниқобларини мажбурий кийиш шарти билан), ижтимоий масофа сақлаган (ташриф буюрувчилар орасидаги масофа камида 1, 5-2 метр) ҳолда намоз ўқиш мумкин бўлади.

Шу билан биргаликда, фуқароларнинг касалликни номаълум манбалардан юқтириши ва аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳозирча оммавий диний тадбирлар (жума намози, якшанба ибодатлари ва бошқалар) ташкил этиш тақиқланади.

Бундан олдинроқ Республика махсус комиссиянинг 4 июнга ўтар кечаси эълон қилинган янги қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда 5 июндан бошлаб фақат «яшил» тоифадаги ҳудудларда диний ташкилотлар фаолиятига рухсат берилаётгани хабар қилинганди.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top