Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони июлдан нефть нархини оширади
Аввалроқ нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПЕК) ва унинг ҳамкорлари нефть қазиб олишни қисқартириш тўғрисидаги шартномани узайтиришга келишиб олганди.
Саудия Арабистони июлдан барча ҳудудлардаги харидорлар учун нефть нархини оширади. Бу ҳақда Saudi Aramco давлат компанияси маълум қилди.
Компаниянинг энг йирик бозори – Осиё учун нархлар сезиларли даражада ошади – бир баррелига 5,6-7,3 доллардан қўшилади.
Июлдан Arab Light навидаги нефть нархи осиёлик харидорлар учун баррелига 6,1 доллардан қўшилади, деб хабар бермоқда Bloomberg.
Шимоли-Ғарбий Европа давлатлари учун "енгил" нефть 4 долларга, америкалик харидорлар учун 0,6 долларга қимматлайди.
Аввалроқ нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПЕК) ва унинг ҳамкорлари нефть қазиб олишни қисқартириш тўғрисидаги шартномани узайтиришга келишиб олганди.
Суткасига 9,7 миллион баррелга қисқартириш тўғрисидаги мавжуд шартнома июль охиригача ўз кучида қолади.
Бугун Лондоннинг ICE биржасида Brent нефтининг нархи 1,7 фоизга ошиб, 43,02 долларга етди.
Мавзуга оид
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026