Жаҳон | 20:16 / 15.06.2020
10327
11 дақиқада ўқилади
Реклама

Made in Belarus AgroFood виртуал кўргазмаси 16 июнда очилади

Беларусь ишлаб чиқарувчиларининг Made in Belarus #AgroFood биринчи виртуал кўргазмаси 2020 йилнинг 16 июнида ишга тушади ва бу давлат корхоналарининг қишлоқ хўжалиги ҳамда унда озиқ-овқат саноатига оид маҳсулотларини намойиш қилади.

Кўргазмада Беларуснинг ўттиздан ортиқ ташкилот ва корхоналари иштирок этадилар ҳамда Agro ва Food деб номланувчи икки павильонларда жойлашадилар. Ҳар бир виртуал майдонда маҳсулотларнинг виртуал намуналари, видеороликлар, ишбилармонлик таклифлари жойлашади.

Бу майдонларга ташриф буюрувчилар алоҳида видеосаломлашув билан танишишлари ва менежер билан матнли мулоқот орқали суҳбат қуришлари мумкин.

Кўргазма ва махсус анжуманга ташриф буюриш фермерлар, қишлоқ хўжалиги корхоналари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчилар ва улар ҳамда озиқ-овқат савдоси билан шуғулланувчиларга фойдали бўлади.

Agro павильонида қишлоқ хўжалиги техникаси ва ускуналари, бу соҳадаги янги технологиялар ва бошқа қизиқарли намойишларни кузатиш мумкин.

Беларусь Республикаси фан ва технологиядар Давлат қўмитаси кўргазма майдонида эса фермерлар ҳамда қишлоқ хўжалиги ходиимларини қизиқтирувчи илмий ишланмалар намойиш этилади.

Беларусь Республикаси халқ таълими вазирлиги ўсимликларни ҳимоялаш ва улар учун ўғитлар, озуқалар ва озуқа қўшимчалари, ветеринар препаратлар, қишлоқ хўжалиги машиналарини тиклаш ва такомиллаштириш технологиялари, экин материалларини тайёрлаш учун сепараторларни тақдим этади.

Беларусь миллий Фанлар академияси иссиқхоналарни элоктроёритиш тизими, ўзи юрувчи ва зиғирни саралаб янчувчи техника, буғдойнинг янги навлари, дондаги микотоксинларни аниқлаш учун иммунофермент тўпламлар, дуккаклилар ва мойли ўсимликлар ва уларни қайта ишлашдан ҳосил бўладиган маҳсулотлар каби ишланмаларини намойиш этади.

«Экстрасервис» корхонаси чорвачилик комплекслари учун инновацион технологик ускуналар ва бутлаш мосламаларини тавсия этади. Бу корхона 2019 йилда ўзи томонидан ишлаб чиқарилган янгиликлар: гуруҳли зангламас автопоилка ва сут-товар фермаларидаги музлаткичларда сақланаётган сутни молоковозга ўтказувчи насосни намойиш қилади.

Минск трактор заводининг «Беларус» тракторлари нафақат Россия ёки МДҲ давлатлари, балки бутун дунёда машҳур. Бу заводнинг янги маҳсулотларини ҳам виртуал кўргазмада томоша қилиш мумкин.

«Ягодка» фермер хўжалиги голубика, жимолост ва клюква кўчатларига ихтисослашган. Корхона маҳсулотлари Грузия, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистонга етказиб берилади.

Agro павильони доирасида ЛОГАЛ-БИО шампиньонлар ишлаб чиқарувчиси ва ЧУП «Ратов» егуликка мос шиллиққуртлар ишлаб чиқарувчилари билан танишиш мумкин.

Food павильонида Беларусь озиқ-овқат ва ичимликлар ишлаб чиқарувчиларининг янги маҳсулотлари билан танишиш имконияти бўлади.

“№1 рақамли Минск сут заводи” кўп томонлама биринчи бўлган. Узоқ 1975 йилда бу корхона Беларусда биринчи бўлиб бу мамлакат сут маҳсулотлари рамзларидан бири – глазурланган сироклар ишлаб чиқара бошлаган.

Бугунги кунда “№1 рақамли Минск сут заводи” мовий пўпанакли ва қовуриш учун пишлоқлар ишлаб чиқарувчи Беларусдаги ягона корхона ҳисобланади.

Виртуал кўргазмада корхона ультрафильтрация услубида тайёрланган творогли десерт ва ноёб бўлган ажратиш усулида тайёрланган, творогдан олинган творогли коктейл каби инновацион маҳсулотлар билан танишиш мумкин.

 «Молочный мир» корхонаси кўргазма доирасида ўзининг янги: фойдаланиш муддати 1 йиллик бўлган стерилланган сут, 2 кг.лик қадоқдаги ширин қаймоқли ёғ ҳамда сутнинг экстра туридан тайёрланувчи премиум синфдаги «ГороденЪ» сут маҳсулотларининг янги тўпламини тақдим этади.

Бу корхона маҳсулотларининг 50 фоизи экспортга кетади. «Молочный мир» бренди дунёнинг 35 давлати: Япония, Озарбайжон, Сурия, БАА, Саудия Арабистони, Қозоғистон, Грузия, Россия, Туркия, Хитой, Вьетнам, Ўзбекистон, Сингапур ва бошқаларда таклиф этилади.

Слуцкий пишлоқ комбинати учта янгилик тақдим қилади: булар «Ясь Белоус» премиум сут маҳсулотлари, «Можно» СМ лактозасиз маҳсулотлари, «Хорека» сегментидаги юмшоқ музқаймоқ ишлаб чиқариш учун қуруқ ва суюқ аралашмалардир. 

Гродно гўшт комбинати 100 йилдан ортиқ ишламоқда ва Беларусдаги гўштни тўлиқ циклда қайта ишловчи йирик корхона ҳисобланади. Ҳар ойда корхона томонидан 3000 тонна гўшт қайта ишланади ва 3000 тонна колбаса ва дудланган маҳсулотлари билан бирга 500 тонна ярим тайёр маҳсулотлар сотилади. Корхона суякли мол гўшти, блокланган гўшт, ёғлар, субмаҳсулотлар, колбаса ва дудланган маҳсулотлар, ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаради.

 2019 йилда Гродно гўшт комбинати «Ҳалол» сертификатини олди ва шунга мувофиқ мол гўштини майдаланган, совутилган ва музлатилган ҳолда ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Кўргазмада корхона янги маҳсулотлар – жумладан мол гўштидан тайёрланган ва мева мурабболари қўшилган колбаса тақдим этади.

Слоним гўшт комбинатининг ўзига хос маҳсулотлари орасида турли мамлакатлар ошхоналари таъмини берувчи паштетлар мавжуд. Корхона 2016 йилдаёқ «Ҳалол» сертификатини олган. Кўргазмада намойиш этилаётган корхона янгиликлари орасида суяксиз қадоқланган гўшт технологиясини алоҳида таъкидлаш лозим. Вакуумлашдан сўнг маҳсулотли пакет CRYOVAC технологияси бўйича термоусадкадан ўтказилади.

Волковисск гўшт комбинатининг йиллик қуввати 28 минг тонна гўшт ва озиқ-овқат, 15 минг тонна колбаса маҳсулотлари ва 6 минг тонна ярим тайёр маҳсулотларни ташкил қилади. Гўшт, субмаҳсулотлар, колбаса ва ярим тайёр маҳсулотлар, ёғлар эндокрин-фермент хом ашё савдога йўналтирилади. Волковисск гўшт комбинати 2019 йилда «Ҳалол» сертификатини олди ва мол гўштини майдаланган, совутилган ва музлатилган ҳолда ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Кўргазмада корхона барча талабларга мувофиқ ишлаб чиқарилган «Докторская» колбасалари ва «Любительские» сосискаларини тақдим этади.

Беларуснинг энг машҳур қандолат брендларидан бири «Коммунарка» кўргазма давомида инновацион бўлган, «совуқ штамп» услубида қуйилган шоколад маҳсулотини намойиш қилади. Шоколад ва конфетлар ишлаб чиқаришдаги бу янги технологик линия 2019 йилда «Коммунарка»нинг 90 йиллик юбилейига атаб йўлга қўйилган.

Янги линиянинг афзалликлари – меваларнинг бўлакчалари, смородинали, клюквали ва беҳили пюре қўшилган конфет таркибининг табиийлиги. Дарвоқе, «Коммунарка» қандолатчилик фабрикаси Беларусда биринчи бўлиб шоколадларни икки қават мағизли қилиб ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Таклиф этилаётган маҳсулотлар орасида «Детские истории» бренди остидаги сут, қулупнайли йогуртдан сутли шоколад алоҳида ўрин тутади.

Беларуснинг яна етакчи қандолат брендларидан бири «Спартак» фабрикаси шоколадли конфет, диабетик ва турли қўшимчалари бўлган оқ шоколад мавжуд.

Беларусь илмий ташкилотлари Беларусь Республикаси фан ва технологиядар Давлат қўмитаси кўргазма майдонида озиқ овқат маҳсулотлари саноатига оид турли янги ишланмаларини намойиш этадилар. Жумладан, зиғир мойи асосида оксидланишга чидамли биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) ишлаб чиқариш технологиялари, болалар учун гипоаллерген печеньелар ишлаб чиқариш, ейиш мумкин бўлган қадоқлаш пленкалари, функционал мақсадлардаги озиқ-овқатлар учун витамин-минерал премикслар, ош тузига нисбатан юқори сезгирликни коррекция қилувчи фитотузлар, сабзавотлардан шарбат олиш бўйича янги технологиялар, баланслаштирилган ярим тўйинган ёғ кислоталарига эга ўсимлик мойлари ишлаб чиқаришнинг янги технологиялари, инновацион макарон маҳсулотлари ва қуруқ сут маҳсулотлари кабилар.

Agro павильони доирасида озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлаш ва ташиш билан шуғулланувчи «Автодар» корхонаси ҳам ўз хизматларини таклиф этади.

Кўргазма доирасида Халқаро онлайн аграр анжумани ҳам бўлиб ўтади ва унда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва Украина давлат органлари, соҳа бўйича ассоциациялар ва бизнес вакиллари бўлган экспертлар чиқишлар қиладилар. Бу анжуманда пандемиянинг турли давлатлар агросаноат комплексларига таъсири муҳокама қилинади, ҳамкасблар билан янги шароитда ишлаш бўйича фойдали тажриба алмашинади, шунингдек соҳа келажаги бўйича прогнозлар қилинади. Аудитория – ўнта давлатнинг қишлоқ хўжалиги бўйича профессионал мутахассислари бўладилар.

Беларусь ишлаб чиқарувчиларининг Made in Belarus #AgroFood кўргазмаси очилиш маросими 16 июнь соат 10.00да (Минск вақти билан) бўлиб ўтади. Унда Беларусь савдо-саноат палатаси раиси Владимир Улахович ҳамда бошқа давлатларнинг савдо-саноат палаталари иштирок этадилар.

Халқаро аграр онлайн анжуман 16 июнь соат 10.30да очилади. Мазкур тадбир дастури билан қуйилаги ҳавола орқали танишиш мумкин: https://www.belinterexpo.by/kongress-events/online-forum/

Кўргазма ва анжуман Беларусь савдо-саноат палатаси васийлигида, соҳа вазирлик ва ташкилотлари ҳамда қатор давлатлар савдо-саноат палаталари, бизнес-ассоциациялари кўмагида бўлиб ўтади.

Made in Belarus #AgroFood кўргазмаси ва Халқаро аграр онлайн анжуманининг бош ҳамкори “№1 рақамли Минск сут заводи”нинг бошқарув компанияси бўлган «Первий молочный» холдинги ҳисобланади.

Ҳамкорлар: Белагропромбанк ва СООО «Гейм Стрим» – World of Tanks Минск маркази.

Кўргазмада қатнашиш – бепул (лекин қайддан ўтиш шарт). Қайддан ўтиш учун қуйидаги манзилга кириш лозим: https://www.belinterexpo.by/exhibition/virtual/, интерфаол платформанинг ўзи 16 июнь мана бу манзилда иш бошлайди: https://mib.by/. Кўргазма иштирокчилар ва корхоналар вакиллари билан матнлар орқали мулоқот қилиш имконияти 16-18 июнь кунлари бўлади. Кейин платформа қатнашиш учун намойиш режимида 2020 йилнинг 19 июлида очилади.

Made in Belarus #AgroFood кўргазмаси ва Халқаро аграр онлайн анжумани ҳақида батафсил маълумот ташкилотчи – Беларусь савдо-саноат палатаси кўргазма корхонаси «Белинтерэкспо»нинг www.belinterexpo.by сайтида мавжуд.

* Кўргазманинг очилиш маросими турли вақт ҳудудларида:

10.00 (Кишинев, Минск, Москва, Киев); 11.00 (Боку, Тбилиси, Ереван); 12.00 (Тошкент, Душанбе); 13.00 (Нур-Султан, Бишкек).

Реклама ҳуқуқи асосида

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид