Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Январь-май ойларида қанча бензин ишлаб чиқарилгани маълум бўлди
2019 йилнинг шу даврида 389 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 441,3 минг тонна.
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2020 йилнинг январь-май ойларида республикада автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2019 йилнинг шу даврига нисбатан кўпайди.
Қайд этилишича, 2019 йилнинг шу даврида 389 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 441,3 минг тонна.
Дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажмида ҳам ўсиш кузатилди. 2019 йилда 437,4 минг тонна дизель ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 461,6 минг тонна.
Шу билан бирга, Ўзбекистон 2020 йил январь-май ойларида нефть қазиб олишни 2019 йилнинг шу даврига нисбатан (290,4 минг тонна) бироз оширди - 296,3 минг тоннагача.
2020 йил январь-май ойларида табиий газ қазиб олиш 21,1 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан кам (25,5 миллиард куб метр).
2020 йил январь-май ойларида Ўзбекистон 620 минг тоннадан ортиқ газ конденсати қазиб олди, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан кам (875,9 минг тонна).
Мавзуга оид
09:04 / 03.04.2026
Россия бензин экспортини июл охиригача тўхтатди
09:15 / 02.04.2026
Таълим хизматлари Ўзбекистонда ўсиш суръати бўйича етакчи бўлди
14:51 / 31.03.2026
Тошкентдаги барча автомобилларга йил охиригача эко-стикер берилади
09:40 / 31.03.2026