Абдулла Арипов Қирғизистон бош вазири билан гаплашди
Бугун, 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон бош вазири Кубатбек Боронов ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда бош вазир матбуот хизмати хабар берган.
Ўзбекистон ҳукумати раҳбари ўз ҳамкасбини бош вазир лавозимига тайинлангани билан табриклади ва Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларининг янги суръатлар билан изчил ривожланиб, икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирди.
Суҳбат чоғида томонлар яқин кунларда икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказиш масалаларини муҳокама қилишди. Икки мамлакат Бош вазирлари бошчилигидаги Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегацияларининг охирги учрашуви 2019 йил август ойида Бишкекда ўтказилган.
Маълумот учун, Кубатбек Боронов 17 июнь куни Қирғизистон бош вазири этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
17:30
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024