Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон халқаро аэропортига Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи берилди
Андижон халқаро аэропортига Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, бу президентнинг “Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилди.
Эслатиб ўтамиз, 1 августдан Ўзбекистонда барча ҳудудий аэропортларда “Очиқ осмон” режими жорий этилади.
“Очиқ осмон” режими 2020 йилнинг 1 августидан бошлаб ИАТА “Қиш 2022/2023” мавсуми якунигача икки йил муддатга уни узайтириш ёки шартларни ўзгартириш имконияти билан Қарши, Нукус, Термиз, Бухоро, Навоий, Урганч, Андижон, Фарғона, Наманган ва Самарқанд шаҳридаги аэропортларида “бешинчи ҳаво эркинлиги” ҳуқуқини қўллаган ҳолда жорий этилади.
Мавзуга оид
08:51
Андижонда 2,5 килограммга яқин гашиш мусодара қилинди
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
13:28 / 11.06.2026
Андижондаги поликлиникада фожиа: 4 киши вафот этди
22:12 / 06.06.2026