Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Франция учувчилар тайёрлаш бўйича қўшма дастурлар тузади
Учувчиларни тайёрлаш мақсадида талабалар академик мобиллик дастурларини йўлга қўйиш ҳам режалаштирилган.
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги кўмагида Франциянинг Фуқаролик авиацияси миллий мактаби (ENAC) ҳамда Тулуза бизнес мактаблари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, келажакда авиация соҳаси учун малакали учувчилар, етук мутахассисларни тайёрлаш мақсадида видеомулоқот ташкил этилди.
Транспорт вазирлиги хабарига кўра, видеомулоқотда Франциянинг Фуқаролик авиацияси миллий мактаби, Тулуза бизнес мактаби ҳамда Airbus компаниясининг вакиллари билан Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва Тошкент давлат транспорт университети ўртасидаги истиқболли режалар муҳокама қилинди.
Муҳокамалар якунида бир қатор йўналишларда меморандум тузишга келишиб олинди. Хусусан, Тошкент давлат транспорт университетида ўқув базасини яратиш, фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлаш юзасидан бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари бўйича қўшма дастурлар тузиш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, учувчиларни тайёрлаш мақсадида талабалар академик мобиллик дастурларини йўлга қўйиш, профессор-ўқитувчиларни Фуқаролик авиацияси миллий мактабида малака ошириш ва стажировка дастурлари бўйича ўқишга юбориш назарда тутилган.
Мавзуга оид
09:45
Францияда Шенген визаси олиш тартиби ўзгарди
08:17 / 30.06.2026
Саида Мирзиёева: Франция билан стратегик шериклик янада мустаҳкамланади
20:54 / 28.06.2026
Францияда парашютчилар мактабига қарашли самолёт қулаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
10:27 / 27.06.2026