Ўзбекистон | 00:05 / 16.07.2020
55181
5 дақиқада ўқилади

Яна 4 ўлим қайд этилди. Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 70дан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун Ўзбекистонда яна 4 ўлим ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берди. Эндиликда жами ўлимлар сони 71тани ташкил этмоқда.

Биринчи ўлим. Тошкентда 66 ёшли бемор ўткир нафас, сурункали буйрак ҳамда ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди.

Чилонзор туманида яшовчи 66 ёшли И.И.да (эркак) жорий йилнинг 5 июлида ҳансираш, йўтал пайдо бўлган ва уй шароитида даволанишни бошлаган. 

Аммо аҳволи оғирлашавергач, 8 июль куни тез тиббий ёрдам машинасида Зангиота туман кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига олиб келинган. Нафас етишмовчилиги белгилари кучайгани сабабли реанимация бўлимига  ёткизилган. Унга Covid-19 инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас ҳамда сурункали буйрак етишмовчилиги билан кечган.

Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, гипертония, қандли диабет, бош мия қон томирлари атеросклерози каби ҳамроҳ касалликлари билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида тиббиёт мутахассислари томонидан консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас, сурункали буйрак ҳамда ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этган.

Иккинчи ўлим. Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган 37 ёшли бемор ўткир нафас ва ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этган.

Пскент туманида яшовчи, 37 ёшли М.М.да (эркак) жорий йил 3 июлда ҳансираш, йўтал пайдо бўлган ва уй шароитида даволанишни бошлаган. 

Аммо аҳволи оғирлашавергач, шу йилнинг 9 июлда тез тиббий ёрдам машинасида Зангиота кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган. 

12 июль куни эса беморда ўпка артерияси тромбоэмболияси белгилари бошланган ва сунъий нафас олиш  аппаратига уланган. Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўпка артерияси тромбоэмболияси, ўткир нафас етишмовчилиги билан кечган. 

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўпка артерияси тромбоэмболияси, ўткир нафас ва ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этган.

Учинчи ўлим. Тошкент шаҳрида 36 ёшли бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Олмазор туманида яшовчи 36 ёшли Ш.А. тана ҳарорати кўтарилиши, умумий ҳолсизлик сабабли Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тиббиёт бўлими поликлиникасига мурожаат қилган. 

Шундан сўнг Covid-19 инфекциясига намуна топширган ва 13 июль куни касаллик  тасдиқланган. 

Бемор Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тиббиёт бўлими поликлиникаси томонидан тиббий кузатувда бўлган.

Сўнгги кунларда  беморнинг тана ҳарорати тушмаган. У ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.

Тўртинчи ўлим. Сурхондарё вилоятида 48 ёшли бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Тошкент туманилик  48 ёшли Ш.Н. жорий йил 24 июнда хизмат сафари билан Сурхондарё вилоятида бўлиб, тана ҳарорати кўтарилганлиги ва  ҳолсизлик сабаб  вилоят Ички ишлар бошқармаси тиббиёт бўлимига мурожаат қилган. 

Унда Covid-19 инфекцияси тасдиқлангач, вилоят шифохонасига ётқизилган. Беморда ўткир нафас етишмовчилиги кузатилган.

Унга Covid-19 инфкцияси ва  икки томонлама пневмония оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги, юрак ишемик касаллиги, сурункали бронхит ташхиси қўйилган. 

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультациялар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Бироқ шу йилнинг 14 июль куни унинг  аҳволи кескин оғирлашган. Реанимация бўлими шифокорларининг муолажаларига қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир  ва нафас етишмовчилигидан  вафот этган.

Бундан аввалроқ, Ички ишлар вазирлигининг икки ходими - 36 ёшли А.Ш ва 48 ёшли Ш.Н коронавирусдан вафот этгани хабар қилинганди. Эндиликда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ўлим ҳолатларини тасдиқлади.

Давлат хизматлари агентлиги ходими ҳам коронавирусдан вафот этгани маълум қилинди. ССВ ҳозирча бу ўлим ҳолатини расман қайд этмади.

Шу вақтгача Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 45, Бухоро, Сурхондарё ва Наманганда 4, Жиззах, Самарқанд ва Навоийда 3тадан, Фарғона, Қашқадарё, Хоразм ва Қорақалпоғистонда биттадан ўлим рўй берди. Ҳозирга қадар фақат Андижон ва Сирдарё вилоятларидагина вирус қурбонлари қайд этилмади.

Мавзуга оид