Жаҳон | 19:07 / 19.07.2020
37160
1 дақиқада ўқилади

Африка шарқида янги океан пайдо бўлиши мумкин

Африкадаги тектоник ёриқ ўрнида янги океан шаклланиши мумкин, деб ҳисобламоқда олимлар.

Фото: Globallookpress

Уларнинг башоратига кўра, бу 5-10 миллион йилдан кейин юз беради. Қитъа том маънода иккига «ажралади». Бунинг аломатлари ҳозир ҳам сезилмоқда, тадқиқотчилар фикрига кўра, тектоник плиталар аста-секин бир-биридан узоқлашмоқда.

NBC News телеканалига берилган интервьюда олимлар ёриқнинг 2005 йилда шаклланганини айтишмоқда. 2020 йилга келиб ёриқ орасидаги масофа 56 километрга етган.

«Континентал рифт океан рифтига айланмоқда. Бу ҳодисани ер юзида фақат шу жойда кузатиш мумкин», - деди Лидс Университети профессори Кристофер Мур.

Олимлар тектоник плиталар ҳаракати тезлигини GPS орқали ўлчаш имкониятига – йилига бир неча миллиметр. Ёриқ «Данте дўзахи» номини олган.

«Аден кўрфази ва Қизил денгиз сувлари бирлашади, Афар ва Шарқий-Африка рифт водийси янги океанга айланади. Шарқий Африканинг бу қисми эса алоҳида қитъа бўлади», - деб ҳисобламоқда Калифорния университети геофизики Кен Макдональд.

Мавзуга оид