07:53 / 25.07.2020
34808

Беш туманда бош солиқчилар ўзгарди

Давлат солиқ органлари тизимида бир қатор янги тайинловлар амалга оширилди.

Зарипбой Қодиров Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

ДСҚ матбуот хизмати хабарига кўра, Зарипбой Қодиров 1971 йил Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманида туғилган. 1992 й. Шуманай совхоз техникумини, 2007 йил Нукус давлат педагогика институтини тамомлаган.

У солиқ органларидаги меҳнат фаолиятини 1996 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани давлат солиқ инспекцияси бош ҳисобчиси лавозимидан бошлаган.  

З.Қодиров янги лавозимга тайинлангунга қадар Шуманай тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

Санжар Муҳаммедов Бухоро вилояти, Бухоро тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Санжар Муҳаммедов 1988 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 2009 й. Олий ҳарбий божхона институтини тамомлаган.

У солиқ органларидаги меҳнат фаолиятини 2012 йилда Бухоро вилояти Шофиркон тумани давлат солиқ инспекцияси Солиқ қарзини мажбурий ундириш шўъбаси давлат солиқ катта инспектори, шўба бошлиғи лавозимидан бошлаган.

С.Муҳаммедов янги лавозимга тайинлангунга қадар ДСҚ Стратегик ривожлантириш бошқармаси Замонавий солиқ маъмурчилигини жорий этиш бўлими давлат солиқ бош инспектори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Жалолбек Рўзимов Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. 

Рўзимов Жалолбек 1985 йилда Хоразм вилоятида туғилган. 2007 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.

У солиқ органларидаги меҳнат фаолиятини 2008 йилда Ҳазорасп тумани давлат солиқ инспекцияси Якка тадбиркорларни солиққа жалб қилиш ва участка инспекторлари шўъбаси давлат солиқ инспектори лавозимидан бошлаган.

Ж.Рўзимов бунга қадар Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.

Шунингдек, Раҳматилла Сатторов Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Раҳматилла Сатторов 1970 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган. 1993 йилда Тошкент молия институтини, 2009 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

У солиқ органларидаги меҳнат фаолиятини 1994 йил Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Жисмоний шахсларни солиққа тортиш бўлими инспектори лавозимидан бошлаган.

Р.Сатторов бунга қадар Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бундан ташқари, Лазиз Худойқулов Қашқадарё вилояти Муборак тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Лазиз Худойқулов 1982 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. 2012 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.

У солиқ органларидаги меҳнат фаолиятини 2005 йилда Қашқадарё вилояти Ғузор тумани давлат солиқ инспекцияси Навбатчи қисм навбатчиси лавозимидан бошлаган.

Л.Худойқулов янги лавозимга тайинлангунга қадар Қашқадарё вилояти Ғузор тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

Top