Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чорвоқда чўмилишга рухсат берилди
Фото: lookmytrips.com
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Чорвоқ» сув омборида аҳолига чўмилиш ва кўнгилочар воситалар борасида барча чекловлар ечилиб, улардан фойдаланишга рухсат берилди.
Бу ҳақда бош вазир ўринбосари – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ЎзАга маълум қилган.
Абдуҳакимовнинг айтишича, 12 август куни президент видеоселекторида, карантинни юмшатиш чоралари доирасида мазкур масала юзасидан ҳам топшириқ бўлган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Чорвоқда чўмилиш ва барча турдаги сувда сузиш воситаларидан фойдаланишни тақиқлашга оид қарор лойиҳасини муҳокамага чиқарган эди.
Лойиҳа жамоатчилик эътирозига сабаб бўлган, унда илгари сурилган таклиф сув омборидаги сувнинг чиқиндилар ташланиши оқибатида ёмонлашаётгани ва сўнгги беш йилда 8 фуқаро чўкиб вафот этгани билан изоҳланган эди.
Мавзуга оид
18:32 / 27.05.2026
2026 йилда кўчиб ўтиш учун энг яхши мамлакатлар эълон қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
21:35 / 21.05.2026
“Иккита меҳмонхона қурилишини биламан” - Туризм қўмитаси раиси Бухоро туризм маркази ҳақида
17:49 / 19.05.2026