Жаҳон | 10:57 / 13.08.2020
5550
1 дақиқада ўқилади

Индонезия коронавирусга қарши ўз вакцинаси клиник синовларини бошлади

Фото: Fauzan / Reuters

Индонезия 2021 йил ўрталарига келиб коронавирусга қарши вакцинанинг оммавий равишда пайдо бўлишига умид қилмоқда. Индонезиялик олимларнинг хитойлик ҳамкасблари билан бирга ишлаб чиққан вакцинаси клиник синовлари бошланиши муносабати билан Индонезия президенти Жоко Видодо шундай баёнот билан чиққан.

“Биз ўз вакцинамиз устида 3 ойдан бери иш олиб бормоқдамиз”, деб келтирган Видодо сўзларини The Jakarta Post нашри. Президент вакцина имкони борича тезроқ пайдо бўлишига умид билдирган. Вакцинанинг илк инъекцияларини 20 кўнгилли олган. Синовларда ҳаммаси бўлиб 1,6 мингга яқин кўнгилли, жумладан Ғарбий Ява провинцияси губернатори Ризвон Комил иштирок этади.

Энг оптимистик прогнозларга кўра, вакцинанинг синовлари 2021 йилнинг январигача давом этади. Индонезия ўз вакцинасидан йилига 250 млн доза ишлаб чиқаришни режалаштирган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид