Ўзбекистон | 15:21 / 07.09.2020
4007
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада 5000 доллар эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бешариқ тумани бўлими ва ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Маҳкама хабарига кўра, унда фуқаро Ш.Т. фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида фуқаро Н.У.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Қўқон Давлат педагогика институтига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168 ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура маълумотида айтилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид