Ўзбекистон | 01:05 / 14.09.2020
7643
1 дақиқада ўқилади

Самарқанддаги 38 та мактабда бугундан ўқиш бошланади

Фото: KUN.UZ

Самарқанд вилоятидаги 38 та мактабда 14 сентябрдан анъанавий таълим тарзида ўқиш бошланади. Бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармаси маълум қилди.

Бошқарма 14 сентябрдан анъанавий таълим бошланадиган мактаблар рўйхати эълон қилинди. Қуйидаги мактабларда бугун, 14 сентябрдан ўқувчилар мактабга бориб таълим олишни бошлайди:

  • Каттақўрғон шаҳрида 2, 3 ва 5-сонли мактаблар;
  • Булунғурда 2-сонли мактаб;
  • Иштихонда 7 ва 26-сонли мактаблар.
  • Каттақўрғон туманида 2, 17, 20, 27, 36, 41, 50, 56 ва 93-сонли мактаблар;
  • Нарпайда 50 ва 61-сонли мактаблар;
  • Оқдарёда 20 ва 12-сонли мактаблар;
  • Пастдарғомда 51-сонли мактаб;
  • Пахтачида 2 ва 17-сонли мактаблар;
  • Самарқанд туманида 2, 4, 6, 10, 13, 14, 16, 21, 25, 33, 34, 36, 39, 43, 44 ва 54-сонли мактаблар.

Олдинроқ Самарқанд шаҳрида мактаблар 21 сентябрдан аввал очилмаслиги маълум қилинганди. Шунингдек, ўқитувчиларида коронавирус аниқлангани эълон қилинган Жомбой, Ургут ва Пайариқ туманларида ҳам мактаблар ҳозирча очилмайди.

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид