Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нигерияда жангариларга қурол сотиб келган аскарлар ушланди
Улар қурол-яроғ ва ўқ-дориларни мамлакат Қуролли кучларига алоқадор бўлмаган гуруҳларга етказиб беришда гумонланяпти.
Нигерия ҳарбийлари қуролларни турли гуруҳларга сотиб келган 20 дан ортиқ аскар ва полиция ходимларини ҳибсга олди. Бу ҳақда мамлакат Қуролли кучлари расмий вакили Реубен Ковангия маълум қилди.
«Бу қурол-яроғ ва ўқ-дорилар рэкетига қарши кураш бўйича операциянинг бир қисми ҳисобланади… Агар бирор ходим тизимга қарши бўлган қандайдир ҳаракатни амалга оширса, у ҳибсга олинади ва суд қаршисида жавоб беради», — дейди Ковангия.
Daily Trust газетасининг маълум қилишича, 18 нафар аскар, 15 нафар полициячи ва 8 нафар фуқаро ҳибсга олинган. Улар қурол-яроғ ва ўқ-дориларни мамлакат Қуролли кучларига алоқадор бўлмаган гуруҳларга етказиб беришда гумонланяпти.
Нигерияда қарийб 15 йилдан бери мамлакат Қуролли кучлари ва «Боко Ҳарам» гуруҳи ўртасида тўқнашувлар давом этиб келмоқда. Ўтган йилнинг октябрида Нигерияда «Боко Ҳарам» Боко ва ISWAP (ИШИД террор ташкилотининг Ғарбий Африка бўлими) террор ташкилотларига қарши амалиётлар чоғида бир ҳафтада 140 киши зарарсизлантирилган эди.
Мавзуга оид
08:58 / 20.05.2026
НАТО: АҚШ ҳарбийларининг қисқариши хавф туғдирмайди
20:33 / 16.05.2026
Трамп ИШИД етакчиларидан бири йўқ қилинганини айтди
16:11 / 02.05.2026
“Тасалли берувчи аёллар” маскани — япон ҳарбийлари қанча қиз-аёлни жинсий қулликка маҳкум этганди?
08:41 / 15.04.2026