Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
Аниқланган ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Фото: Прокуратура департаменти
Самарқанд вилояти Булунғур туманида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департаментнинг Булунғур тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган, муқаддам судланган Ф.С. фуқаро Д.Б. билан ўзаро тил бириктириб, 210 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, муқаддам судланган фуқаро Ф.А. 500 дона “Зардекс” номли дори воситасини фуқаро Д.Б.га сотган вақтида ушланиб, унинг хонадонидан ўтказиш мақсадида сақлаб келинган 60 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
11:44 / 05.03.2026
Фарғона водийсида дорилар ва гиёҳванд моддаларнинг йирик партиялари мусодара қилинди
21:38 / 02.03.2026
Самарқандда ҳоким делегация таркибига оила аъзоларини қўшгани маълум бўлди
12:33 / 02.03.2026
Тошкентда кучли дориларга қарши рейд: минглаб препаратлар мусодара қилинди
15:41 / 23.02.2026