10 метрлик жарлик ичидаги чангалзорга тушиб кетган икки киши қутқарилди
Самарқанд шаҳрида қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида 2 нафар фуқаро соғ-саломат қутқариб олинди.

Фото: ФВБ
Кеча, 4 май куни соат 23:15 да Самарқанд вилояти ФВБга «112» тизими орқали Самарқанд шаҳар «Ипак йўли» МФЙ ҳудудида 10 метрлик жарлик ичидаги чангалзорга 2 нафар фуқаро тушиб кетганлиги ва уларга амалий ёрдам зарурлиги бўйича хабар келиб тушган.
Мазкур хабарга асосан, айтилган манзилга зудлик билан ФВБ қутқарувчилари етиб келишган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида 2 нафар фуқаро соғ-саломат қутқариб олинган.
Маълум бўлишича, фуқаролар ёши улуғ инсонлар бўлиб, дастлаб 1 нафари жарликка тушиб кетган, сўнг шеригини қутқариш мақсадида иккинчи фуқаро ҳам тушиб қайтиб чиқмаган.
Мавзуга оид

17:15 / 10.06.2025
“Экишни хоҳламаганларнинг ери хитойликларга берилади” – Ургутда фермерлар шундай огоҳлантирилди

11:40 / 09.06.2025
Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

14:57 / 09.05.2025
Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйда газ портлади. 6 киши ҳалок бўлган

10:20 / 05.05.2025