Спорт | 13:55 / 28.09.2020
6897
1 дақиқада ўқилади

ОЧЛ. «Пахтакор» чоракфиналда ҳам Эрон клубига қарши тўп суради

Бир неча дақиқалар олдин Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Осиё Чемпионлар лигаси чоракфинал босқичи Ғарб минтақаси учун қуръа ташлаш маросими якунланди.

Фото : KUN.UZ

Жамоаларни шарчаларга ОФК мусобақалар ва футбол бўлими директори ўринбосари, ўзбекистонлик мутахассис Аваз Бердиқулов жойлаб чиқди.

Қуръа якунларига кўра, Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси чоракфиналда Эроннинг яна бир клуби «Персеполис» билан тўқнаш келадиган бўлди. Яримфиналчини аниқлаб берадиган ўйин 30 сентябрь куни «Жассим Бин Ҳамад» стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 22:45да бошланади.

Иккинчи жуфликда Саудия Арабистонининг икки клуби - «Ан-Насср» ва «Ал Аҳли» тўқнаш келиб, яримфиналга чиқадиган клуб номи маълум бўлади. Ушбу баҳс ҳам 30 сентябрь куни ўтказилади.

Маълумот учун, «Пахтакор» нимчоракфиналда ҳам Эрон клуби билан тўқнаш келиб, «Истиқлол» устидан 2:1 ҳисобида зафар қучганди. «Персиполис» эса Хави мураббийлигидаги «Ас-Садд»ни турнирдан чиқариб юборганди.

Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид