Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 19:22 / 30.09.2020
2758
1 дақиқада ўқилади
Чехияда 5 октябрдан фавқулодда вазият режими қайта тикланади
Хабар қилинишича, фавқулодда вазият режими 30 кун давом этади.
Фото: EPA-EFE/MARTIN DIVISEK
Чехия ҳукуматининг навбатдан ташқари йиғилишида мамлакатда 5 октябрдан фавқулодда вазият режимини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда СТК агентлиги хабар берди.
Мамлакатда фавқулодда вазият режими 12 мартдан 17 майгача амал қилганди.
Агентликнинг хабарига кўра, фавқулодда вазият режими 30 кун давом этади.
Қонунга кўра, ҳукумат фавқулодда вазият режимини бир ой муддатга жорий этиши мумкин, зарурият бўлганида уни узайтириш учун миллий парламентнинг қуйи палатасига мурожаат қилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш