18:17 / 11.10.2020
7915

Қаерларга чиқинди қутилари мажбурий равишда ўрнатилиши керак?

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил октябрдаги қарорига асосан, чиқинди қутилари мажбурий равишда ўрнатилиши керак бўлган жойлар рўйхати белгиланган.

Адлия вазирлиги бундан 2 йил олдин қабул қилинган қарор талабларини эслатди. Унга кўра, чиқинди қутилари қуйидаги жойларга мажбурий тартибда ўрнатилиши керак:

  • кўп квартирали уйларнинг подъездига кириш йўлида — 1 та;
  • ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ташкилотлар, шунингдек, савдо объектларининг биносига кириш (чиқиш) йўлида — 1-2 та;
  • метро, ер ости ва ер усти ўтиш жойларининг ҳар бир кириш (чиқиш) йўлида — 2 та;
  • аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини ва ҳордиқ чиқаришини қондириш учун мўлжалланган объектларда (маданият ва истироҳат боғлари, ўрмон массивлари, боғлар, бульварлар, скверлар, хиёбонлар ва бошқалар) — объектнинг ҳар 800 м2 майдонида 1 та ва йўлаклар ва йўлкалар чизиғи бўйлаб ўрнатилганда бир-биридан 40 метрдан узоқ бўлмаган масофада;
  • бозорлар ва савдо объектларида (супермаркет, гипермаркет ва бошқаларда) — объектнинг ҳар 250 м2 майдонида 1 та ва савдо дўконлари қатори бўйлаб ўрнатилганда — бир-биридан 10 метрдан узоқ бўлмаган масофада;
  • жамоат йўловчи транспорт бекатларида — 1-2 та;
  • автотураргоҳлар ва автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш майдончаларига кириш (чиқиш) йўлида — 1-2 та;
  • даволаш муассасаларининг ҳовли ҳудудида — объектнинг ҳар 700 м2 майдонида 1 та, асосий аллеяларда эса — бир биридан 10 метрдан узоқ бўлмаган масофада;
  • чекиш учун махсус ажратилган жойларда — 1-2 та;
  • пляжлар ва сув акваториялари (дарёлар, кўллар, кўрфазлар ёки ҳовузлар)га туташ рекреация зоналарида — сув бўлинишидан 15 м ҳамда яшил экинлардан 3–5 м узоқликда жойлаштирган ҳолда, объектнинг ҳар 800 м2 майдонида 1 та;
  • кўп квартирали уйлар атрофидаги ҳудудларда ва марказий майдонларда, йўлкаларда ҳамда магистрал кўчаларнинг пиёдалар зонаси бўйлаб, шунингдек, кўприкларда – ҳудуддан фойдаланиш интенсивлигидан келиб чиқиб, пиёдалар серқатнов ҳудудда – ҳар 50 метрдан ошмаган масофада ва одам кам жойларда ҳар 100 метрдан ошмаган масофада 1 тадан.
Top