Жаҳон | 14:26 / 20.10.2020
1517
1 дақиқада ўқилади

Исроил ва БАА ўртасида виза бекор қилинади

Бугун Исроил ва БАА ўртасида виза олиб ташлаш бўйича ўзаро келишув имзоланади. Бу ҳақда Исроил жамоат телерадиокомпанияси (KAN) хабар берган.

Хабарда таъкидланишича, БАА Исроил учун визани бекор қилган биринчи араб мамлакати бўлади. Тель-Авивдаги «Бен Гурион» халқаро аэропортида бўлиб ўтадиган маросимда Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху, АҚШ молия вазири Стивен Мнучин ва Бирлашган Араб Амирликларининг молия вазири Убейд ибн Ҳамид ат-Тайёр иштирокида битим имзоланади ва кейинчалик қўшма баёнот берилади.

Шунингдек, бугун Исроилга ташриф буюрадиган БАА делегацияси Тель-Авив маъмурияти билан икки томон ўртасидаги тижорат сафарларини осонлаштириш учун бир қатор шартномаларни ҳам имзолайди. 

Эслатиб ўтамиз, 15 сентябрь куни Оқ уйда бўлиб ўтган расмий маросимда Исроил, БАА ва Баҳрайн ўртасида «муносабатларни нормаллаштириш» бўйича шартномалар имзоланганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид