Ўзбекистон | 17:33 / 20.10.2020
3821
2 дақиқада ўқилади

Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлиси 21 октябрь куни бўлиб ўтади

2020 йил 19 октябрь куни Олий Мажлис Сенати кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни парламент юқори палатаси раиси Танзила Норбоева олиб борди.

Фото: Олий Мажлис Сенатининг Ахборот хизмати

Мажлисда Олий Мажлис Сенатининг саккизинчи ялпи мажлисини 2020 йил 21 октябрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда қуйидаги қонунлар кўриб чиқилиши режалаштирилган:  

  • “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”
  • “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”
  • “Жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”
  • “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”

Бундан ташқари, Жиззах вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботини эшитиш ҳам назарда тутилган.

Аҳолини ичимлик суви билан таъминлашдаги муаммолар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш билан боғлиқ жиноятлар содир этилиши ҳолати юзасидан Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратурага юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

Шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва соҳага оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати, қолаверса, тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва ногиронликни аниқлаш масалалари борасида Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўровлари натижалари кўриб чиқилиши назарда тутилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид