Tesla Австралияда дунёдаги энг катта батареялардан бирини қуради
АҚШнинг “Tesla” компанияси Франциянинг “Neoen” компанияси билан ҳамкорликда Австралиянинг Виктория штатида дунёдаги энг катта батареялардан бирини қуради. Литий-ион батареялар тизимининг умумий қуввати 300 мегаваттни ташкил қилади.

Фото: Neoen
“Victorian Big Battery Megapack” деб номланадиган буфер батарея Мельбурндан 70 км узоқликда жойлашган Жилонг шаҳрида қурилади. Батарея электр энергия узатилишидаги муаммолар ҳолатига энергияни сақлаш учун мўлжалланган.
Шаҳар батареяни қуриш жойи учун барча зарур инфратузилмага эгалиги сабабли танланган: у жанубий соҳилбўйидаги шамол электр станцияларига ҳамда шимолдаги катта қуёш электр станцияларига уланган. Шунингдек, ушбу шаҳар орқали Виктория штатининг катта қисмини миллий электр тармоғи билан боғловчи электр узатиш линиялари ўтган.
Лойиҳа 2021 йил ёзида ишга туширилиши режалаштирилган.
2017 йилда Tesla компанияси асосчиси Илон Маск гаров ўйнаб, 100 кун ичида Жанубий Австралияда Powerpack буфер батареясини қуриб битказганди. Дастлаб батареянинг қуввати 100 Мвтни ташкил қилган, бироқ кейинроқ 150 МВтгача кенгайтирилган.
Батареядан фойдаланишнинг 3 йиллик тажрибасининг кўрсатишича, истеъмолчилар электр узатишда муаммолар юз бериши мумкинлигидан нафақат ташвишланмай қўядилар, балки электр энергия учун камроқ ҳақ тўлай бошлайдилар. Бундан ташқари, ҳудуддаги кўмир электр станцияларига электр энергиядан фойдаланиш авж паллага чиққанда батареядан фойдаланиш ҳисобига камроқ зўриқиш тушади ва улар барқарор ишлайди.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Колумбияда сайловолди митингида чиқиш қилаётган сенаторга суиқасд уюштирилди — видео
Жаҳон | 16:02
-
Трамп Лос-Анжелесга Миллий гвардия аскарларини юбормоқда
Жаҳон | 15:59
-
Ўзбекистонда дорилар Қозоғистонга қараганда қиммат – фармацевтика бозорига қандай омиллар таъсир қиляпти?
Ўзбекистон | 15:50
-
WSJ: Пентагон йиллар давомида НУЖ ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиб келган
Жаҳон | 15:06
Мавзуга оид

21:48 / 07.06.2025
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди

17:11 / 04.06.2025
Тўтиқуш Австралиянинг биринчи ракетаси парвозига тўсқинлик қилди

22:45 / 27.05.2025
Европада Tesla электромобиллари савдоси қулади

18:36 / 26.05.2025