Жаҳон | 00:02 / 18.11.2020
6133
1 дақиқада ўқилади

Туркия парламенти Озарбойжонга ҳарбийларни юборишни маъқуллади 

Туркия парламенти президент Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Озарбойжонга ҳарбийларни юбориш ҳақидаги фармонини маъқуллади. Фармон турк ҳарбийларининг Озарбойжонга бир йиллик муддатга юборилишини кўзда тутади.  

Фото: EPA-EFE/STR

Эрдўғаннинг фармонини ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси, мухолиф Халқ-республика партияси, Миллий бирдамлик партияси ва “Яхши партия” депутатлари қўллаб-қувватлашган.

Турк ҳарбийлари Россия билан тузилаётган, Тоғли Қорабоғдаги ўт очиш режимига амал қилиниши ортидан назорат олиб борувчи марказ ишига жалб қилиниши кутилмоқда. 

Россия-Туркия марказини ташкил этиш ҳақидаги меморандум 11 ноябрда икки давлат мудофаа вазирларининг видеоалоқа орқали ўтган музокаралари якунлари бўйича имзоланган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид