Ўзбекистонда Хитой вакцинасининг текширув жараёни бошланди
Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Ўзбекистонда синовдан ўтказилиши кутилаётган Хитой вакцинасининг умидбахш эканлигини таъкидлаган ва «Бир нечта вакцина синовини параллел равишда ўтказиш – давр тақозоси», – деган эди.
Жорий йилнинг 21 октябр куни Инновацион ривожланиш вазирлиги коронавирусга қарши рекомбинант вакцинанинг клиник синовларини Ўзбекистонда ташкил этиш масаласи бўйича Хитой Фанлар академияси Микробиология институти ва “Anhui Zhifei Longcom Biopharmacyeutical” компанияси вакиллари билан музокаралар ўтказди.
2020 йил 19 ноябр куни Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илғор технологиялар маркази томонидан сифат назорати текширувларини ўтказиш учун тақдим қилинган вакцина, плацебо намуналари ва тегишли стандартлар ҳамда реагентлар Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги давлат маркази томонидан қабул қилинди.
Ҳозирги вақтда Давлат марказининг Фармакология қўмитаси томонидан ушбу вакцина клиник тадқиқотларининг биринчи ва иккинчи босқичлар ҳужжатлари экспертизаси, шунингдек, “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУКнинг Вакцина, зардоб препаратлари ва микробиологик таҳлил лабораторияси, Дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораторияси ҳамда Фармако-токсикологик лабораторияда вакцинанинг сифат назорати текширувлари ўтказилмоқда. Таъкидлаш жоиз, барча амалга оширилаётган ишлар ССВ назоратида.
Текширувлар ижобий якунланганидан сўнг, давлат маркази ва Этика қўмитасининг ижобий хулосасига мувофиқ, вакцинанинг учинчи босқич клиник тадқиқотларини Ўзбекистонда ўтказиш масаласи ҳал этилади, – дея хабар берган Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати.
Мавзуга оид
19:14 / 25.11.2024
Хитой иккита сунъий йўлдошини муваффақиятли учирди
16:51 / 25.11.2024
Болаларда ҳам қўллаш мумкин бўлган маймун чечак вакцинаси тасдиқланди
22:52 / 24.11.2024
Хитой Япония ва саккизта давлат фуқароларига визасиз режимни жорий этади
16:48 / 24.11.2024