Спорт | 18:14 / 02.12.2020
15388
14 дақиқада ўқилади

ЕЧЛда кун ўйинлари анонси: Кимга нима керак?

Ҳозиргача 8 клуб 1/8 финалга чиқди. Бугунги ўйинларда кимлар плей-офф масаласини ҳал қилади ва яна кимлар турнир билан бутунлай хайрлашади?

Бугун, 2 декабр, чоршанба куни Европа Чемпионлар Лигасининг қолган 4 гуруҳида ҳам 5-тур ўйинлари бўлиб ўтади. 

Шу кунгача 8 жамоа расман кейинги босқич масаласини ҳал қилган  - «Бавария», «Манчестер Сити», «Челси», «Севилья», «Барселона», «Ювентус», «Порту» ва «Ливерпуль». 9 жамоа турнирни давом эттиришдан бутунлай умидини узган - «Ференцварош», «Динамо» Киев, «Зенит», «Ренн», «Краснодар», «Мидтьюлланн», «Олимпиакос», «Марсель», «Локомотив» Москва.

1/8 финалга чиққанлар
A гуруҳи: «Бавария»*
C гуруҳи: «Манчестер Сити»*, «Порту»
D гуруҳи: «Ливерпуль»*
E гуруҳи: «Челси», «Севилья»
G гуруҳи: «Барселона», «Ювентус»
* гуруҳ ғолиблари;

Чоршанба куни 1/8 финалга чиқиши мумкин бўлганлар
F гуруҳи: «Боруссия» Дортмунд, «Лацио»
H гуруҳи: «Манчестер Юнайтед»

1/8 финалдан умид узганлар
А гуруҳи: «Локомотив»
C гуруҳи: «Олимпиакос», «Олимпик»
D гуруҳи: "Митьюлланд" (тўртинчи ўриндан юқори кўтарила олмайди)
E гуруҳи: «Краснодар», «Ренн»
F гуруҳи: «Зенит»
G гуруҳи: «Динамо» Киев, «Ференцварош»

Чоршанба куни 1/8 финалга чиқиш имконини йўқотиши мумкин бўлганлар
F гуруҳи: «Брюгге»
H гуруҳи: «Истанбул Бошоқшеҳир»

Чоршанба кунидан кейин ҳам 1/8 финалга чиқиш имконини сақлаб қоладиганлар
H гуруҳи: «РБ Лейпциг», «Пари Сен-Жермен»

Е гуруҳи
«Краснодар» – «Ренн» (22:55)
«Севилья» – «Челси» (00:55)

Бу гуруҳда кейинги босқичга чиқадиган икки жамоа номи маълум. Бу турнинг аҳамияти шундан иборатки, гуруҳда 1-ўринни эгаллаб, нимчорак финалда қулайроқ рақибга дуч келиш каби қўшимча устунликка эга бўлиш мумкин. «Севилья» ва «Челси» ўртасида Лондонда кечган учрашувда ҳисоб очилмаганди, энди барча масала Андалусиядаги тўқнашувда ҳал бўлади. Мезбонлар агар ғалаба қозонишса, гуруҳ ғолибига айланишади. Дуранг эса инглизларни кўпроқ қониқтириши табиий. Агар голли дуранг қайд этилса, «Челси» ўзаро ўйинлардаги сафардаги гол устунлигига кўра, сўнгги тур олдидан гуруҳ пешқадамига айланади. Кейинги ўйинда «Краснодар»ни ўз майдонида енгиб, шу ўринни сақлаб қолиш мумкин. Агар бу ўйин ҳам 0:0 ҳисобида якунланса, тўплар нисбати бўйича яна «Челси» яхшигина устунликка эга бўлади. Хуллас, бу ўйинда кўпроқ мезбонлар ғалабани ўйлашларига тўғри келади.

Иккинчи жуфтликда ҳам худди шундай вазият, бу ерда баҳорги еврокубоклардан четда қолмаслик, яъни ҳеч бўлмаса, Европа Лигасига илиниш мақсади турибди. «Ренн» ва «Краснодар» Франциядаги 2:2 ҳисобидаги дурангдан сўнг бошқа очко олишмади. Россиядаги ўйин ғолиби рақибдан 3 очко ўзиб кетади, демак расман Европа Лигаси плей-офф иштирокчисига айланади.

Тахминий таркиблар

«Краснодар» - «Ренн»
«Краснодар»: Городов; Смольников, Мартынович, Кайо, Чернов; Газинский, Ульссон; Вандерсон, Классон, Кабелла; Берг
Ўйнамайди: Вильена (оёқ кафти жароҳати)
Сўроқ остида: Сафонов (касал)

«Ренн»: Гомис; Траоре, да Силва, Ньямси, Мауасса/Трюффер; Камавинга, Н'Зонзи, Бурижо; Докю, Юну, Дель Кастильо
Ўйнамайди: Террье (касаллик), Агерд (касаллик), Ругани (белда жароҳат), Мартен (болдир ва товон суягини бириктирувчи бўғинда жароҳат), Гирасси (болдир ва товон суягини бириктирувчи бўғинда жароҳат)
Сўроқ остида: Мауасса (болдир ва товон суягини бириктирувчи бўғинда жароҳат).

«Севилья» - «Челси»
«Севилья»: Вацлик; Навас, Кунде, Диего Карлос, Рекик; Хордан, Фернандо, Ракитич; Окампос, де Йонг, Мунир
Ўйнамайди: Эскудеро (тирсак жароҳати), Сусо (мускуллар жароҳати), Буну (касал), Фернандес (касал)
Сўроқ остида: Акунья (мускуллар жароҳати)

«Челси»: Менди; Аспиликуэта, Рюдигер, Зума, Эмерсон; Жоржиньо, Ковачич, Ҳаверц; Ҳадсон-Одои, Жиру, Пулишич
Сўроқ остида: Гилмор (тизза жароҳати).

F гуруҳи
«Боруссия» Д – «Лацио» (00:55)
«Брюгге» – «Зенит» (00:55)

Гуруҳнинг марказий учрашуви Дортмундда бўлиб ўтади. Немислар биринчи даврадаги мағлубият аламини олиш билан бирга, гуруҳ масаласини ҳал қилишлари мумкин. Ҳатто дуранг ҳам «Боруссия»ни плей-офф иштирокчисига айлантиради. Чунки ҳозирда дортмундликлардан 5 очко кам жамғарган «Брюгге» икки ўйинда 100 фоизлик натижа кўрсатган тақдирда ҳам, ўзаро ўйинлар натижаси туфайли «Боруссия»ни қувиб ўта олмайди. Ғалаба «Боруссия» расман гуруҳ ғолиби бўлишини таъминлайди.

«Лацио»нинг иши сал оғирроқ. «Брюгге» ўз майдонида «Зенит»ни енгса, римликларга бир ўйин масофасида яқинлашиб олишлари мумкин. Сўнгги турда Италия ва Бельгия клуби ўзаро тўқнаш келишини инобатга олсак, плей-офф учун финал гувоҳи бўламиз. Бундан қочиш учун «Лацио» ёки Дортмундда ютишга уриниб кўриши, ёки «Зенит»нинг «Брюгге»га муносиб қаршилик кўрсатишидан умид қилиши керак бўлади.

Албатта, «Зенит»нинг ҳам ўз вазифаси бор. Питерликлар ҳеч бўлмаса Европа Лигасига чиқиш учун «Брюгге» майдонида ғалаба қозониши керак. Россиядаги ўйинда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ютганини эътиборга олсак, 1:0 ҳисобидаги ғалаба ҳам «Зенит»ни унчалик қониқтирмайди – бу ҳолда жамоа гуруҳда 4-ўриндан юқорига кўтарила олмайди.

Демак, «Боруссия» гуруҳдаги 1-ўрин масаласини ҳал қилиш учун, «Лацио» барчасини сўнгги турга олиб қолмаслик учун, «Брюгге» «Лацио»га яқинлашиш, «Зенит» эса «Брюгге»ни қувиб ўтиш учун майдонга тушади.

Тахминий таркиблар

«Боруссия» Д - «Лацио»
«Боруссия» Д: Бюрки; Пасслак, Аканжи, Хуммельс, Геррейру; Дилейни, Витсель; Азар, Рейна, Санчо; Ҳоланд
Ўйнамайди: Менье (жароҳат), Рейниер (карантин), Загаду (жисмоний формаси тайёр эмас)
Сўроқ остида: Джан (оёқ кафтида жароҳат), Геррейру (белида жароҳат)

«Лацио»: Стракоша; Луис Фелипе, Ачерби, Раду; Лаццари, Милинкович-Савич, Лукас Лейва, Луис Альберто, Фарес; Корреа, Иммобиле
Ўйнамайди: Эскаланте (мускулларда жароҳат), Муричи (мускулларда жароҳат)

«Брюгге» - «Зенит»
«Брюгге»: Миньоле; Мата, Мехеле, Коссуну; Рикка, Ритс, Ванакен, Вормер, Соболь; де Кетеларе, Деннис
Ўйнамайди: Митрович (товонида жароҳат)
Сўроқ остида: Дели (хабар қилинмаган)

«Зенит»: Кержаков; Сутормин, Прохин, Ракицкий, Жирков; Ерохин, Барриос, Кузяев; Малком, Дзюба, Дриусси
Ўйнамайди: Ловрен (дисквалификация), Караваев (бел мускулларида жароҳат)
Сўроқ остида: Дзюба (чов қисмида жароҳат), Дуглас Сантос (оёқ кафтида жароҳат), Вендел (хабар қилинмаган), Оздоев (касал), Круговой (касал)

G гуруҳи
«Ференцварош» – «Барселона» (00:55)
«Ювентус» – Динамо» К (00:55)

Икки топ-клуб ўрин олган ва бизга Месси-Роналдунинг навбатдаги тўқнашувини тақдим этиши керак бўлган гуруҳ анча сокин кечмоқда. Икки тур қолганда, кутилганидек, гуруҳ ғолиблари аниқ. «Барселона» ҳатто 1-ўринни ҳам деярли нақд қилган. «Ювентус» испанларни қувиб ўтиш учун «Камп Ноу»да йирик ҳисобда ғалаба қозониши керакки, бунга ишониш қийин.

Ушбу турдаги ўйинларда шунчаки, аутсайдерлар сўнгги турдаги кичик финал олдидан устунликка эга бўлиш учун курашади, «Динамо» ва «Ференцварош» биттадан очко жамғаришган. Охирги турда Киевда бу икки жамоа ўзаро тўқнаш келиб, Европа Лигаси йўлланмаси учун кураш олиб боришади. 5-турда фаворитларга қарши муваффақиятлироқ тўп суриб, очко қўлга киритган жамоа ўша ўйинда дуранг учун ҳам ўйнаш устунлигига эга бўлади. Агар барчаси шундай қолса, охирги турда мезбонларнинг имконияти каттароқ бўлади. Чунки «Ференцварош» майдонида 2:2 ҳисоби қайд этилган. Кичик ҳисобдаги дуранглар ҳам «Динамо»ни қаноатлантиради.

Тахминий таркиблар

«Ференцварош» - «Барселона»
«Ференцварош»: Дибус; Ловренчич, Блажич, Фримпонг, Хайстер; Шигер, Харатин, Сомалиа; Зубков, Узуни, Нгуэн
Сўроқ остида: Чивич (хабар қилинмаяпти)

«Барселона»: Нето; Дест, Мингеса, Лангле, Альба; де Йонг, Педри; Дембеле, Гризманн, Тринкан; Брейтвейт
Ўйнамайди: Пике (тизза жароҳати), Серхи Роберто (бел мускуллари жароҳати), Фати (жароҳат), тер Стеген (таътил), Месси (таътил), Коутиньо (таътил), Араухо (жисмоний формаси тайёр эмас), Юмтити (жисмоний формаси тайёр эмас).

«Ювентус» - «Динамо» Киев
«Ювентус»: Шченсни; Данило, Бонуччи, де Лихт, Алекс Сандро; Кулусевски, Рабьо, Бентанкур, Бернардески; Мората, Роналду
Сўроқ остида: Буффон (белда жароҳат), Демирал (чов соҳасида жароҳат), Кьеллини (белда жароҳат)

«Динамо» Киев: Бушчан; Кендзера, Попов, Забарный, Миколенко; Циганков, Сидорчук, Шапаренко, Шепелев, де Пена; Вербич
Ўйнамайди: Дуэлунн (касал), Тымчик (мускулларда жароҳат), Костевич (тизза жароҳати), Русин (ўмров суяги жароҳати), Буяльский (қовурға жароҳати).

Н гуруҳи
«Истанбул» – «Лейпциг» (22:55)
«Манчестер Юнайтед» – «ПСЖ» (00:55)

Шубҳасиз, ЕЧЛ ҳафтасининг марказий учрашуви «Олд Траффорд»да бўлиб ўтади. Аслида, «Манчестер Юнайтед» барча масалани бугунгача ҳал қилиб қўйиши мумкин эди. Аммо «Истанбул»даги қоқилиш карталарни чалкаштириб юборди. Албатта, бу мухлислар учун яхши, энди бирйўла уч кучли клуб икки йўлланма учун сўнгги тургача курашади. Гуруҳда «Юнайтед» ҳамон фаворитлигича қолмоқда. «ПСЖ» ва «Лейпциг»га қарши ўйинларда атиги 1 очко Сульшер шогирдларига кифоя қилади. Париж клуби устидан ғалаба эса, «МЮ»ни муддатидан олдин гуруҳ ғолибига айлантиради.

«ПСЖ» ва «Лейпциг» ўтган 4 турда бир хил ўйнашди – «Юнайтед»га ютқазиб, «Истанбул»ни енгишди, ўзаро ўйинларда 3 очкодан бўлишишди. Гуруҳдаги иккинчи фаворит мақомига эса барибир Париж клуби яқинроқ. Биринчидан, Тухел жамоаси ўзаро ўйинларда «Лейпциг»дан устунроқ – сафардаги гол ҳисобига. Иккинчидан, тўплар нисбати ҳам «Лейпциг»да ёмонроқ. Мабодо уч клубнинг очколари тенг бўлиб қолса, «Лейпциг» ортиқча бўлиб қолади.

Ўз навбатида, «Истанбул» ҳам ҳали курашдан чиққани йўқ. 2-ўриндан атиги 3 очко ортда бораётган турклар айниқса, ўз майдонида хавфли бўла олишларини исботлаганлар. Бугун «Лейпциг» устидан ғалаба қозонилса, турклар ҳеч бўлмаса, камида Европа Лигаси йўлланмаси учун имкониятни сақлаб қолишади.

Яна бир қизиқ томони, Туркиядаги ўйин икки соат эрта бўлиб ўтади. Агар бу ўйинда «Лейпциг» муваффақиятсиз тўп сурадиган бўлса, «Олд Траффорд»да сафланадиган икки жамоа учун айни муддао бўлади ва ўша ўйин хотиржамроқ руҳда ўтиши ҳам мумкин.

Тахминий таркиблар

«Истанбул» - «РБ Лейпциг»
«Истанбул»: Мерт Гунок; Рафаэл, Шкртел, Епуряну, Болинголи; Беркай Эзкан, Ирфан Қаҳвачи, Дениз Туруч; Шадли, Вишча, Ба
Ўйнамайди: Жуниор Кайсара (товони жароҳатланган), Алексич (хабар қилинмаган), Мехмет Тўпал (хабар қилинмаган)
Сўроқ остида: Кривелли (мышца)

«РБ Лейпциг»: Гулачи; Мюкиле, Конате, Упамекано, Хальстенберг, Анхелиньо; Айдара, Забитцер, Форсберг, Дани Ольмо, Нкунку; Поульсен
Ўйнамайди: Лаймер (тизза жароҳати), Клостерманн (тизза жароҳати), Хенрихс (тизза жароҳати), Хван Хи Чан (касал).

«Манчестер Юнайтед» - «Пари Сен-Жермен»
«МЮ»: де Хеа; Уан-Биссака, Туанзебе, Магуайр, Алекс Теллес; ван де Беек, Фред, Рэшфорд, Бруну Фернандеш, Марсьяль; Кавани
Сўроқ остида: Шоу (бел мускулларида жароҳат)

«ПСЖ»: Навас; Флоренци, Маркиньос, Кимпембе, Баккер; Эррера, Данилу, Верратти; Ди Мария, Мбаппе, Неймар
Ўйнамайди: Бернат (тизза жароҳати), Дракслер (белда жароҳат), Икарди (мускул жароҳати), Сарабия (мускул жароҳати).

Мавзуга оид