Қурилиш вазири ўринбосари Жарқўрғон тумани ҳокими этиб тасдиқланди
Бугун халқ депутатлари Жарқўрғон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов сўзга чиқди.
Сессияда 2017 йилдан буён Жарқўрғон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Зиёдулла Давлатов Шеробод тумани ҳокими этиб тайинланганлиги маълум қилинди.
Жарқўрғон туманига эса 2018 йилдан бери Ўзбекистон қурилиш вазири ўринбосари лавозимида ишлаган Баҳодир Ўроқов ҳоким этиб тасдиқланди.
Б. Ўроқов 1979 йилнинг 17 февралида Жарқўрғон туманида туғилган. 1999 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари олийгоҳи, 2008 йилда Тошкент молия институти, 2016 йилда Банк-молия академиясини тамомлаган.
2003-2005 йилларда Сурхондарё вилояти молия бошқармаси етакчи иқтисодчиси, 2005-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги инвестициялар бошқармаси бўлим бошлиғи, 2017-2018 йилларда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Бундан олдин, Шеробод туманига янги ҳоким тайинлангани хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 00:21
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58 / 07.06.2025
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08 / 07.06.2025
-
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди
Жаҳон | 21:48 / 07.06.2025
Мавзуга оид

16:33 / 12.03.2025
Сурхондарёда боласини сотмоқчи бўлган аёл 3 йилга қамалди: 6 бола ва ногирон эр қаровсиз қолди

17:30 / 10.03.2025
Сурхондарёда боласини сотмоқчи бўлган аёл 3 йилга қамалди

17:12 / 08.06.2024
Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲда “Нексия” ёниб кетди

16:03 / 23.07.2023