Манба: Бюджет ходимларига 1 январдан моддий рағбатлантириш пули тўланиши тикланади
Бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси, ОТМларнинг моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисоблаш янги йилдан давом этади.

2021 йил 1 январдан бошлаб, бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси, ОТМларнинг моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланиши давом этади, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
2020 йил давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш ва харажатларни мақбуллаштириш бўйича ҳукумат қарори билан 2021 йил 1 январга қадар моддий рағбатлантириш тўловларини ҳисоблаш тўхтатилганди.
Тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалар, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-3 разрядлари қўлланиладиган ходимлар бундан мустасно бўлган.
Kun.uz’нинг ҳукуматдаги манбасининг билдиришича, бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси, ОТМларнинг моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланиши тўхтатиб турилишига оид ҳукумат қарор лойиҳаси тайёрланмаган.
«Тўловлар ҳисобланиши тўхтатилганди, у дастлаб октябр ойигача, кейин йил сўнгига қадар амал қилди. Айни пайтда муддатни яна узайтириш бўйича бирор ҳаракат йўқ, демак, ҳукуматнинг амалдаги қарори бўйича тўловлар ҳисобланишини тўхтатиб туриш 1 январдан кейин бекор қилинади», — дейди манба.
Маълумот учун, бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларни моддий рағбатлантириш Молия вазирлигининг 1995 йилда қабул қилган низоми билан тартибга солинади.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025
Мавзуга оид

08:40 / 30.05.2025
Йирик солиқ тўловчилардан давлат бюджетига тушумлар миқдори айтилди

14:55 / 27.05.2025
Пахта ва ғаллачиликда юқори кўрсаткичларга эга субъектлар қўшимча рағбатлантирилади

20:08 / 22.05.2025
Иссиқлик таъминоти объектларини қуришга 500 млрд сўм ажратилди

10:18 / 15.05.2025