Тошкент шаҳар бош режаси 2022 йили тайёр бўлади — Қурилиш вазирлиги
Қурилиш вазири ўринбосари Шерзод Ҳидоятов Ўзбекистон пойтахтининг қурилиш бош режаси 2023 йилга қадар тайёр бўлишини маълум қилди.
10 декабр куни Тошкент шаҳрида ташкил этилган Ёшлар форумида иштирок этган қурилиш вазири ўринбосари Шерзод Ҳидоятов пойтахт қурилишининг бош режаси кейинги икки йилда тайёр бўлиши, 2023 йилда тасдиқланиши кутилаётгани ҳақида гапирди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
«Бош режани ишлаб чиқиш учун дунёдаги етакчи лойиҳалаш ташкилотлари билан музокара олиб бориляпти. Бунда Эстония, Туркия, Европа ва АҚШдаги лойиҳа институтларининг урбанистикада тажрибали бўлган мутахассислари билан сўзлашмалар олиб борилмоқда. Айни пайтда бош режани ишлаб чиқувчи компанияни танлаб олиш учун танлов ўтказишга тайёрланяпмиз. 2022 йилда бош режа ишлаб чиқилади ва муҳокамага қўйилади. 2023 йилда Тошкент шаҳрининг бош режаси қабул қилиниши кутилмоқда», — дейди Ҳидоятов.
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Даврон Ҳидоятов 2019 йил октябрда ўтган Сенатнинг ялпи мажлисида бош режа 2020 йилда тайёр бўлишини билдирганди.
Эслатиб ўтамиз, президентнинг 2018 йил август ойидаги фармонига мувофиқ, Тошкент шаҳар ҳокими 2019 йил 1 январга қадар Тошкент шаҳрининг бош режаси концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги президент қарори лойиҳасини тақдим этиши керак эди.
Шунингдек, юқоридаги фармон билан шаҳар ҳокимига 2019 йил 1 декабргача тасдиқланган бош режа концепцияси асосида Тошкент шаҳрининг бош режасини тасдиқлаш тўғрисидаги президент қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш ҳақида топшириқ берилганди.
Амалда ҳар иккала топшириқ ҳам белгиланган муддатда бажарилмади. 2019 йил 1 январгача тақдим этилиши буюрилган концепция аввалига апрел ойида тақдим қилиниши эълон қилинди, кейинроқ эса май ойида тайёр бўлиши айтилди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 27 ноябр куни «Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021–2025 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, 2025 йилга бориб шаҳарларнинг барчасини ва шаҳар посёлкаларининг 25 фоизини бош режалар билан қамраб олишга эришиш режалаштирилмоқда.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Австралияда сув тошқинлари оқибатида 100 мингдан ортиқ чорва нобуд бўлди
Жаҳон | 23:24 / 01.04.2025
-
Хитойда биринчи марта операторларга учар таксилардан фойдаланишга рухсат берилди
Фан-техника | 23:16 / 01.04.2025
-
Украинада 20 км масофага уча оладиган оптик толали FPV-дронлар синовдан ўтказилди
Жаҳон | 23:14 / 01.04.2025
-
Демократ Сенатда Трамп сиёсатига қарши 17 соат нутқ сўзлади
Жаҳон | 23:06 / 01.04.2025
Мавзуга оид

17:23 / 01.04.2025
Тошкентнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув вақтинчалик ўчирилади

17:14 / 01.04.2025
Тошкентдаги кўчалардан бири 5 ойга ёпилади

09:32 / 01.04.2025
Тошкентда лифт ичида қулфланиб қолган бола қутқарилди

23:27 / 28.03.2025