18:07 / 25.12.2020
13105

Эрдўған Путин ва Исроил билан муносабатларга баҳо берди

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга “сўзида турадиган эркак” деб таъриф берганди.

Фото: Anadolu Agency

Владимир Путин – келишса бўладиган етакчи. Унинг сўзи билан иши бир, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Россия раҳбарининг Эрдўған тўғрисидаги сўзларига изоҳ бераркан.

Туркия президенти россиялик ҳамкасбининг шахсий фазилатларига юқори баҳо берди.

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Туркиянинг Россия билан муносабатлари алоҳида хусусиятга эга.

Туркия раҳбари Россия билан товар алмашиш ҳажми икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва ривожининг энг яхши исботи эканлигини айтди.

Эрдўған шунингдек, Исроил билан муносабатларнинг кескинлашганлиги борасида ҳам фикр билдирди.

Унинг сўзларига кўра, Туркия Исроил билан разведка хизматлари даражасидаги алоқаларини ҳеч қачон тўхтатмаган.

«Аммо бу мамлакат раҳбарияти билан қатор муаммоларимиз мавжуд», - деди Туркия президенти.

У Анқара Исроил билан муносабатларни яхшилашни исташини, аммо Исроилнинг Фаластинга нисбатан позициясини қабул қила олмаслигини таъкидлади.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин йиллик матбуот анжуманида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга таъриф бериб, уни “сўзида турадиган эркак” деб атаганди.

Top