Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 20:56 / 30.12.2020
2699
1 дақиқада ўқилади
Норвегияда қор кўчишидан сўнг 15 киши бедарак йўқолди
Оғир жароҳатланган бир киши шифохонага ётқизилган. Ҳудуддан 700 киши эвакуация қилинган.
Фото: VG
Норвегия пойтахти Осло яқинидаги Аск қишлоғида қор кўчиши оқибатида 14та уй вайрон бўлди. Ўн киши жароҳатланди, полиция 15 кишини қидирмоқда, деб хабар берди VG нашри.
Оғир жароҳатланган бир киши шифохонага ётқизилган.
Ҳудуддан 700 киши эвакуация қилинган.
Дастлаб 26 киши бедарак йўқолгани тўғрисида хабар қилинганди, кейинроқ полиция 15 киши қидирилаётганини маълум қилди.
Қор кўчиши кун давомида юз бергани сабабли қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш қийинлашган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш