Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда коронавирусга қарши эмланганларга сертификат бериш бошланди
Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашконинг таъкидлашича, электрон сертификат автоматик режимда тақдим этилади, коронавирусга қарши эмланган шахслар тўғрисидаги маълумотлар регистрга киритилган.
Россияда 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматлари портали орқали коронавирус инфекциясига қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатни олиш мумкин. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко маълум қилди.
«Вакцинация қилинганлар давлат хизматлари сайтидаги шахсий кабинетида коронавирусга қарши эмланганлиги тўғрисидаги сертификатни олиши мумкин», — деди Мурашко.
Унинг таъкидлашича, электрон сертификат автоматик режимда тақдим этилади, коронавирусга қарши эмланган шахслар тўғрисидаги маълумотлар регистрга киритилган.
Мурашконинг сўзларига кўра, Россияда 800 минг киши коронавирусга қарши эмланди.
Гамалея маркази томонидан ишлаб чиқилган «Спутник V» вакцинаси 11 августда рўйхатга олинганди.
Декабр бошларида Россия президенти Владимир Путин коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлашни бошлаш тўғрисида топшириқ берди. 15 декабр куни бош вазир Михаил Мишустин Россияда оммавий эмлаш бошланганлигини эълон қилди.
Молия вазири Антон Силуановнинг сўзларига кўра, вакцинация 75-100 млрд рублга тушади.