Жаҳон | 09:50 / 11.01.2021
2629
1 дақиқада ўқилади

Нигериядаги йўл-транспорт ҳодисасида 20 киши ҳалок бўлди 

Нигерияда енгил машина ва автобус тўқнашуви оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, 2 киши жароҳат олди. 

Автоҳалокат мамлакат шимолида жойлашган Баучи штатининг Тирвун туманида юз берган. Автобусда 18 киши, енгил машинада эса 4 киши бўлган.

Маҳаллий полиция вакили Аҳмад Вакилнинг маълум қилишича, йўл-транспорт ҳодисаси қурбонлари таниб бўлмас даражагача ёниб кетишган, икки аёл омон қолган. Қурбонлар жасадлари ўликхонага жўнатилган.

Таъкидланишича, автобус Борно штатининг Майдугури шаҳрига, енгил машина эса Баучига йўл олаётган бўлган. Автоҳалокат тафсилотлари ва сабаблари ўрганилмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид