Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг режадаги илк ташрифи маълум бўлди
10 январ куни ўтган сайловда ғалаба қозонган Қирғизистон Республикаси президенти Садир Жапаровнинг илк расмий ташрифи Москва ё Пекинга бўлмаслиги маълум қилинди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг илк расмий ташрифи Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев таклифига биноан, қўшни Қозоғистон Республикасига бўлиши маълум қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизмати хабар тарқатган.
Таъкидланишича, 11 январ куни давлат раҳбарларининг ўзаро телефон мулоқоти ташкил этилган ва Қосим-Жомарт Тўқаев ҳамкасбини сайловдаги ишончли ғалабаси билан табриклаган.
Томонлар ўзаро ҳамкорлик ва дўстликни мустаҳкамлаш масалаларида якдилликни билдирган. Шунингдек, Тўқаев янги сайланган Қирғизистон президентини расмий ташриф билан Остонага таклиф этган. Садир Жапаров ушбу таклифни қабул қилиб, розилик билдиргани айтилмоқда.
10 январ куни Садир Жапаров 96,65 фоиз сайлов участкаларидан олинган натижалар ҳисоб-китоб қилингандан кейин, 79,25 фоиз овоз билан Қирғизистонда ўтган президентлик сайловида ғалаба қозонгани ҳақида хабар берилганди.
Сайловлар натижаларини расман 2 ҳафтадан кейин эълон қилиш режалаштирилган.
Маълумот учун, Қирғизистоннинг собиқ президенти Сооронбай Жээнбеков 2017 йил 29 ноябр куни Россия томони таклифига кўра Россия Федерациясига ўзининг илк хорижий ташрифи билан борганди.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
18:57 / 31.05.2026
Жапаров Атамбоев маъмуриятининг собиқ раҳбарини афв этди
19:57 / 30.05.2026