Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Помпео Эронни "Ал-Қоида" билан ҳамкорликда айблади
Помпеонинг таъкидлашича, "Теҳрон "Ал-Қоида" билан алоқани бемалол қўллаб-қувватлар экан, Франция каби давлатларга ҳужум хавфи сақланиб қолаверади.
АҚШ давлат котиби Майк Помпео Теҳронни "Ал-Қоида" террорчи ташкилоти билан алоқадорликда айблади.
"Эрон – бу "Ал-Қоида" учун муҳим географик марказ бўлган янги Афғонистон, аммо аслида бундан ҳам ёмон", - деди Помпео.
"Афғонистонда "Ал-Қоида" тоғларда яширинган бўлса, Эронда у Эрон режими ҳимояси остида ҳаракатланади", - деб қўшиб қўйди у.
"Теҳрон "Ал-Қоида" билан алоқани бемалол қўллаб-қувватлар экан, Франция каби давлатларга ҳужум хавфи сақланиб қолаверади, чунки Эрон "Ал-Қоида"ни саёҳат учун паспортлар билан таъминлайди, Германия хатарда қолади", - деб таъкидлади Помпео.
Аввалроқ АҚШ ва Саудия Арабистони Эронга қарши туриш учун ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олганди.
Мавзуга оид
21:50 / 10.06.2026
Эроннинг ядро бомбаси яратиш имконияти қандай?
20:05 / 10.06.2026
Кўринмас фронт: Исроил ва Эроннинг кибер уруши
09:59 / 10.06.2026
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:13 / 09.06.2026