Спорт | 23:40 / 17.01.2021
6319
1 дақиқада ўқилади

АПЛ. «МЮ» «Ливерпуль» билан ўйинда пешқадамликни сақлаб қолди

Фото: Twitter/PremierLeague

Англия Премьер-лигаси 19-тури доирасидаги марказий баҳс «Энфилд Роад» стадионида ўтди.

Мавсумнинг энг муҳим ўйинларидан бирида пешқадамлик қилаётган икки азалий рақиб «Ливерпуль» ўз майдонида «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилди. 

Қизиқарли ва шиддатли курашларга бой ўтган баҳсда икки томон ҳам голли вазиятлар яратган бўлса-да, баҳсда ҳисоб очилмади – 0:0.

Натижада «МЮ» 37 очко билан пешқадамликни сақлаб қолган бўлса, «Ливерпуль» 34 очко билан 3-ўринга тушди.

АПЛ. 19-тур

Ливерпуль – Манчестер Юнайтед 0:0
Ливерпуль – Алиссон, Фабиньо, Александер-Арнолд, Робертсон, Вейналдум (Милнер, 89), Тиаго Алькантара, Салах, Шақири (Жонс, 76), Мане, Хендерсон, Фирмино (Ориги, 85).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Магуайр, Шоу, Линделеф, Уан-Биссака, Фред, Мактомини, Погба, Бруну Фернандеш (Гринвуд, 89), Марсьяль (Кавани, 61), Рэшфорд.
Огоҳлантиришлар: Шақири (33), Фабиньо (66), Рэшфорд (90).

Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид