Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ўзгарди
Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вилоят ҳокимига ўринбосар бўлди.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси
Андижон вилояти ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига Отабек Турсунов тайинланди.
Отабек Турсунов 1984 йилда Андижон шаҳрида туғилган. 2007 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2004 йилда Андижон шаҳар «Саноат қурилиш темп» масъулияти чекланган жамияти таъминотчиси вазифасидан бошлаган.
У 2007-2010 йилларда Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси Банклар маълумотлари асосида солиқ тўловчиларнинг бюджет билан муносабатларини таҳлил қилиш шуъбаси давлат солиқ инспектори, 2012-2014 йилларда Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси Юридик шахсларга солиқ солиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
Отабек Турсунов 2020 йил ёзидан буён Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.
- 2013 йилдан шу вақтгача Абдужаббор Эгамбердиев вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатаётганди (дастлаб иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими кейинроқ иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосар лавозимига ўзгарган, ҳозирда молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосар).
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эроннинг Исроилга жавоби: Тел-Авивда вайронгарчиликлар, яраланганлар бор
Жаҳон | 07:43
-
Air Arabia Ўзбекистонга ва яна тўққизта давлатга парвозларни тўхтатди
Жаҳон | 00:25
-
Эрон Исроилга баллистик ракеталарни учирди
Жаҳон | 23:46 / 13.06.2025
-
Ўзбекистон Ғазода урушни тўхтатиш ҳақидаги БМТ резолюциясига қўшилди
Жаҳон | 23:21 / 13.06.2025
Мавзуга оид

22:20 / 13.06.2025
Андижонда темирйўл цистернасига чиққан эркакни ток урди

22:28 / 03.06.2025
Андижонда 6 та машина иштирокида ЙТҲ содир этилди

21:23 / 02.06.2025
Андижонда фуқаро заправка ҳудудида 2 та бўри боқиб келгани маълум бўлди

19:03 / 28.05.2025